Тоҷикӣ | Русский | English  

Тожикистон ва Қозоғистоннинг олий даражадаги музокаралари натижаси юзасидан матбуот учун баёнот

2018 йил 14 март, Қозоғистон.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари намояндалари!

Хонимлар ва жаноблар!

Биз бу ташрифга катта аҳамият берамиз.

Унинг натижаларини жуда ижобий ва самарали ҳисоблаймиз.

Томонлар замон тақозо қилган бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаган бӯлиб, улар ӯзаро муносабатларимиз ҳуқуқий базасини тӯлдирди.

Улар кӯп қиррали ҳамкорликларимизнинг стратегик форматдаги қутбларини  кенгайтиришга имкон яратади.

Жорий йилда давлатларимиз ӯртасида дипломатик муносабатлар ӯрнатилганига йигирма беш йил тӯлди.

Ӯтган вақт мобайнида мамлакатларимиз мустақилликнинг янги шароитида яратувчанлик ҳамкорлигининг катта тажрибасини қӯлга киритди.

Ушбу тажрибага таянган ҳолда, биз тожик-қозоқ муносабатлари бутун мажмуини икки мамлакат халқлари ва умуман, бутун минтақа манфаати йӯлида бундан кейин ҳам ривожлантириш тарафдоримиз.

Мамлакатларимиз стратегик шерикчилигини мустаҳкамлаш масаласига ҳамиша биринчи даражали аҳамият берамиз.

Шунинг учун икки томонлама муносабатларни ривожлантириш маслаалари кенг кӯлами бӯйича давлатлараро диалогни давом эттириш ташрифнинг муҳим қисми бӯлди.

Қозоғистон бугун Тожикистон халқаро савдо-иқтисодий алоқалари тизимида етакчи мавқени эгаллайди.

Ӯтган йили мамлакатларимиз ӯртасида икки томонлама маҳсулот айирбошлаш йигирма тӯрт фоизга ошиб, унинг ҳажми бӯйича Қозоғистон Тожикистоннинг савдо шериклари орасида иккинчи ӯринга кӯтарилди.

Бу борада биз иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорликларимиз соҳаларини кенгайтириш масалаларини кӯриб чиқдик.

Иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликлар узоқ муддатли шаклларини ривожлантириш, томонлар потенӣиалини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотлар тӯлиқ тӯпламини кенгайтириш ҳақида гап кетди.

Иқтисодиётнинг саноат, энергетика, транспорт ва қишлоқ хӯжалиги каби базавий секторларида алоқаларимизни кенгайтириш савдо-иқтисодий муносабатларимизни сезиларли равишда ривожлантириш омилига айланиши мумкин эди.

Бӯлиб ӯтган сӯзлашувлар чоғида мамлакатларимизнинг сиёсий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликлари ижобий ривожланаётганини таъкидладик.

Биз Нурсултон Абишевич билан шерикчиликни бу йӯналишда ҳам сифат ва ҳам даража нуқтаи назаридан мустаҳкамлаш йӯлида олға ҳаракат қилиш ниятида қатъиймиз.

Давлатлараро муносабатларнинг зикр этилган йӯналишларини муваффақиятли ривожлантирилиши кӯп жиҳатдан тожик-қозоқ ҳамкорликлари бутун мажмуининг келгусидаги тараққиёти билан боғлиқлиги борасида бир фикрдамиз.

Тожикистон ва Қозоғистон минтақавий ва минтақаларо жараёнларнинг муҳим иштирокчилари ҳисобланади.

Биз Нурсултон Абишевич билан иккала томон ҳам аъзолари ҳисобланган БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ, КХШТ ва кӯп қиррали ҳамкорликлар бошқа тузилмалари дорасида ҳамкорликларимиз потенӣиалини мустаҳкамлаш борасида сӯз юритдик.

Минтақавий ва халқаро хусусиятга эга бӯлган масалалар юзасидан батафсил фикр алмашдик.

Минтақа сув-энергетик захираларидан унумли фойдаланиш соҳасида келгусидаги ҳамкорликлар аҳамияти таъкидланди.

Тожикистон бу соҳада эришилган халқаро мажбуриятлар ва келишувлар тарафдори эканлигини тасдиқлайди.

Биз сув муносабатлари барча йӯналишлари бӯйлаб минтақа мамлакатлари ӯртасида яқин ва конструктив ҳамкорликлар тарафдоримиз.

Хавфсизлик масаласи ҳам диққат марказимизда бӯлди.

Биз глобал хатарлар ва таҳдидларга қарши кураш масалалари бӯйича турли форматдаги ҳамкорликларни давом эттириш ҳамда мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигимизни тасдиқладик.

Ваколатли органларимизнинг терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши кураш соҳасидаги ҳамкрликларини мустаҳкамлаш зарурати қайд қилинди.

Мамлакатларимиз умумий мавқега эга бӯлган Афғонистон муаммосини ҳам муҳокама этдик.

Биз Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик тикланишига ҳисса қӯшиш бӯйича бундан кейинги биргаликдаги ҳаракат борасида фикрлашдик.

Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масаласига тегишлича диққат қаратилди.

Маориф ва илм, маданият, санъат, сайёҳлик ва икки томонни қизиқтирган бошқа соҳаларда ҳамкорликларни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд қилинди.

Халқлар яқинлашувида тожик ва қозоқ диаспоралари муҳим рол ӯйнайди.

Бу борада икки диаспоранинг ӯзига хослик, маънавий-маданий анъаналар, урф-одатлар ва она тилини сақлашу ривожлантириш ишида миллий маданий марказлари фаолияти учун икки мамлакат ҳудудида қулай шароитлар яратиш бӯйича келгусидаги биргаликдаги ҳаракатлар ҳақида сӯз юритдик.

Шу муносабат билан Қозоғистон томонининг Остона кӯчаларидан бирига тожик классик адабиёти асосчиси Абуабдуллоҳ Рӯдакий номини бериш тӯғрисидаги қарорини маъқуллаймиз.

Қозоқ халқининг шарафли ӯғлонларига эҳтиром рамзи сифатида Тожикистон пойтахти кӯчаларидан бири буюк мутафаккир Абайнинг номи билан аталганини таъкидлашни истардим.

Давлатлараро муносабатлар, энг аввало, расмий шахслар ёки оддий фуқаролар бӯлишидан қатъий назар, одамлар орасидаги алоқалар билан боғлиқдир.

Бу борада томонлар фуқароларининг бир-бири ҳудудида бӯлишлари тартиби тӯғрисида келишув имзоланиши аҳамиятини қайд қилишни истардим.

Энди фуқароларимиз ӯзаро сафарларида томонлар ҳудудида қайддан ӯтмасдан ӯттиз кунгача, қайддан ӯтган ҳолатда тӯқсон кунгача бӯлишлари мумкин.

Бугунги сӯзлашувлар якуни, шубҳасиз, мамлакатларимизнинг кӯзга кӯринарли стратегик шерикчилигига катта ва эзгу ишончлар билан қарашга имкон яратади.

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

Остонага ҳар гал келганимда мамлакатингизнинг ктата ютуқларидан ҳайратга тушаман.  

Қозоғистон мустақиллик даврида ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва ӯз халқининг фаровонлигини мустаҳкамлашда катта ютуқларга эришди.

Қозоғистоннинг бу барча ютуқларида унинг Пешвоси, менинг азаий дӯстим, катта тажриба ва нуфузга эга сиёсат ва давлат арбоби муҳтарам Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг улкан ҳиссаси бор.

Сизнинг мамлакатларимиз ӯртасида дӯстона муносабатлар ва кӯп қиррали ҳамкорликлар мустаҳкамланишида ҳиссангиз ҳам катта.

Сиз бу жараённинг фаол тарафдори сифатида тожик-қозоқ муносабатларининг бунёдкорона тараққиётига доимий эътибор қаратасиз.

Биз мамлакатларимиз ӯртасида эришилган муносабатлар даражасини юқори баҳолаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизнинг бу йӯналишдаги саъй-ҳаракталарингиз, бизга доимий равишда кӯрсатаётган ёрдамингиз учун самимий миннатдорчилигимизни билдираман.

Сизни ӯзингизга қулай бӯлган ҳар қандай вақтда Тожикистон Республикасига таклиф  қиламан.

Сизни Тожикистон заминида кӯришдан мамнун бӯламиз.

Ҳурматли Нурсултон Абишевич, Сизга ва Сизнинг сиймонгизда Қозоғистон халқига илиқ истиқбол ва анъанавий қозоқ меҳмондорчилиги учун яна бир марта миннатдорчилик билдираман.
Раҳмат.

© 2018 Министерство иностранных дел Республики Таджикистан
© 2018 Адрес: Республика Таджикистан, 734001, Душанбе, ул. Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (общий отдел), (992 37) 2211808 (приемная)
факс: (992 37) 2210259; E-mail: info@mfa.tj