Тоҷикӣ | Русский | English  

Жилберт Хунгбо билан учрашув

22 март, куннинг иккинчи ярмида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ню-Йорк шаҳрида 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллиги очилиши доирасида  «БМТ-сув» тузилмаси Раиси, Халқаро қишлоқ хӯжалигини ривожлантириш фонди президенти Жилберт Хунгбо билан учрашди.

Суҳбат аввалида мамлакат Президенти Жилберт Хунгбони «БМТ-сув» тузилмаси Раиси вазифасига тайинлангани билан табриклади.

Давлат бошлиғи дунё мамлакатлари турли соҳалари тараққиёти ва уни келгуси авлодлар учун сақлаш учун муҳим инсоний захира – сув аҳамиятини яхши англаб етишимиз зарурлигини, Тожикистон айнан шунинг учун ҳам сув масалаларини илгари суришда фаол мамлакат ва бу соҳада кӯпгина халқаро ташаббуслар муаллифи ҳисобланишини таъкидлади.

«БМТ-сув» тузилмаси Раиси, Халқаро қишлоқ хӯжалиги ривожлантириш фонди президенти Жилберт Хунгбо ӯз навбатида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, сув захираларидан самарали фойдаланиш йӯналишидаги етакчи сифатидаги хизматларига юқори баҳо берар экан, Давлат бошлиғининг 2018-2028 «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллиги очилиши маросимидаги иштирокини ҳал қилувчи, дея атади.

Томонлар Тожикистон томонидан 2003 йилни – Тоза сув йили, 2005-2015 йиллар – «Сув ҳаёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллиги ва 2013 йил – Сув соҳасида халқаро ҳамкорликлар йили, дея эълон қилинишини муваффақиятли ташаббуслар сифатида баҳолашди.

Ӯн йиллик мақсад ва вазифалари устувор тараққиёт, сув захираларини биргаликда бошқариш, тегишли дастур ва лойиҳаларни амалга татбиқ этиш, бурча соҳаларда ҳамкорлик ва шерикчиликни кенгайтиришни назарда тутиши қайд қилинди. Миллат пешвоси бу ӯн йиллик ҳам сув захираларидан фойдаланиш ва ушбу бебаҳо неъматни келгуси авлодлар учун сақлаш йӯналишида устувор тараққиёт мақсадларига эришишга ҳисса қӯшишини ишонч билан айтди.

Учрашув охирида мамлакат Президенти Жилберт Хунгбони 2018-2028 «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллигига бағишланган олий даражадаги халқаро конференӣияда иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига таклиф қилди.

Миллат пешвосининг халқаро ҳаракатларини қӯллаб-қувватлаш рамзи сифатида Жилберт Хунгбо ушбу халқаро конференӣияда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

© 2018 Министерство иностранных дел Республики Таджикистан
© 2018 Адрес: Республика Таджикистан, 734001, Душанбе, ул. Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (общий отдел), (992 37) 2211808 (приемная)
факс: (992 37) 2210259; E-mail: info@mfa.tj