Тоҷикӣ | Русский | English  

«Сувнинг ҳар бир қатраси қимматдир: сув учун амал кун тартиби» сув масалалари бӯйича юқори даражадаги панел якуний ҳужжати

2018 йилнинг 14 март куни Сув масалалари бӯйича юқори даражадаги панел «Сувнинг ҳар бир қатраси қимматдир: сув учун амал кун тартиби» якуний ҳужжатини нашр этган бӯлиб, у Сув масалалари бӯйича юқори даражадаги панелнинг маҳаллий, мамлакатлар ва минтақавий даражада сув масалаларини ҳал этиш соҳасидаги тавсиялари ва ташаббуслари ҳамда тараққиёт соҳасида глобал кун тартибидаги масалаларни қамраб олган.

Сув масалалари бӯйича юқори даражадаги панел 2016 йили БМТ Бош котиби ва Бутунжаҳон Банки гуруҳи президенти ташаббуси билан ташкил этилган. Унга 11та давлат ва ҳукуматлар, жумладан, Маврикий, Мексика, Австралия, Бангладеш, Венгрия, Иордания, Нидерландия, Перу, Жанубий Африка Республикаси, Сенегал ва Тожикистон раҳбарлари ҳамда махсус маслаҳатчи-доктор Хан Сеунг-соо, Корея Республикаси собиқ Бош вазири ҳам аъзо бӯлишди.

Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг глобал кун тартибига сув масалаларини илгари суришдаги фаол роли ва хизматларини ҳисобга олган ҳолда, унга мазкур Панел аъзоси бӯлиш ҳамдаҳамма соҳаларни қамраб олувчи, сув захираларини ривожлантириш ва бошқариш йӯллари ҳамкорликларига асосланган сиёсий етакчиликни таъминлаш масаласига ӯзининг қимматли улушини қӯшиш таклиф қилинди.

Сув масалалари бӯйича юқори даражадаги панелнинг якуний ҳужжати ушбу панел аъзолари томонидан ишлаб чиқилган асосий тавсиялар ва янги ташаббусларни ӯз ичига қамраб олади. Биргаликда бу тавсиялар сув захиралари мавжудлиги ва устувор бошқариш, санитария барча учун (Устувор тараққиёт мақсадлари 6)ни таъминлашга барча соҳани қамраб олувчи ва комплексли ёндашувни англатади ҳамда устувор тараққиётнинг сув захиралари билан боғлиқ бошқа мақсад ва вазифаларига эришишга ҳисса қӯшади.

Тавсиялар, биринчи навбатда, жамият фикрини шакллантирувчи, чунончи, сув масалалари йӯналишида сиёсатни белгилаб, унга таъсир ӯтказа оладиган давлат ва хусусий сектор намояндаларидан иборат сиёсий раҳбарлар ва шахслар учун йӯналтирилган.

Сув масалалари бӯйича юқори даражадаги панелнинг якуний ҳужжати уч қисмдан иборат: 1) Амал учун асос; 2) маҳаллий, мамлакатлар ва минтақавий даражада амаллар учун  интеграӣион кун тартиби; ва 3) ӯзгаришларни тезлаштириш, глобал даражада шерикчилик муносабатлари ва халқаро ҳамкорликларни йӯлга қӯйиш.

Юқори даражадаги панел тавсиялари сувга қиймат бериш муҳимлиги ҳамда унинг ижтимоий, маданий, иқтисодий ва табиий қийматини тушуниш, сув захираларини бошқаришга биргаликда ёндашиш, сув инфратузилмасига сармоялар ҳажми ва самарадорлигини ошириш, инноваӣияларни илгари суриш, Панел ташаббуслари, жумладан, 2018-2018 йиллар учун «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт халқаро ӯн йиллигидан сиёсатни ишлаб чиқиш, илғор тажриба алмашиш ва глобал шерикчиликни яратиш масалалари бӯйича диалог учун платформа сифатида фойдаланган ҳолда халқаро ҳамкорликларни кенгайтиришни алоҳида ажратиб кӯрсатади.

Тожикистоннинг Сув масалалари бӯйича юқори даражадаги панел доирасидаги ташаббуси – 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт халқаро ӯн йиллиги БМТ Бош Ассамблеяси резолюӣияси билан қабул қилинган муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланиб, Сув масалалари бӯйича юқори даражадаги панелнинг тавсиялари ва бошқа ташаббусларини амалга татбиқ этиш учун ӯз вақтидаги асос сифатида хизмат қилади.

Сув масалалари бӯйича юқори даражадаги панел тавсиялари, шунингдек, барча манфаатдор томонларни сув муаммоларини ҳал этиш учун чора-тадбирлар тайёрланишида бирлашиш ҳамда бир қатор мамлакатларда ишга солинганидек, бу йӯналишда ишларни кучайтиришга ҳидоят қилади. Ҳукуматлар трансчегаравий ҳамкорликлар қирраларини ҳам қӯшганда, сув масалалари ҳал этилишида етакчи ролни ӯйнашади. Шунингдек, фуқаролик жамияти, хусусий сектор ва халқаро ташкилотларга глобал ва маҳаллий даражада сув муаммоларини ҳал этиш доирасида анча аҳамиятли рол ажратилади.

Ҳужжат, шунингдек, инсоннинг хавфсиз ичимлик суви ва санитариядан фойдаланиш ҳуқуқини алоҳида қайд қилиб, 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт халқаро ӯн йиллиги сув лойиҳалари ва дастурларини амалга татбиқ этиш учун моддий ва бошқа захираларни сафарбар этишга имкон яратиши, сув соҳасида халқаро  даражада келишилган мақсад ва вазифаларга эришишга ҳисса қӯшиш мақсадида ҳамкорликлару шерикчиликлар учун платформа яратишини таъкидлайди.

Панел аъзолари ва иштирокчи мамлакатлар сув бӯйича амал масалалари тарафдори эканликларини билдиришиб, етакчилар ҳамда сиёсий арбоблар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор томонидан етакчи шахсларни идодкорона йӯллар ва биргаликдаги қарорларни топишга таклиф этишади.
 

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj