Тоҷикӣ | Русский | English  

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасидаги фуқароларнинг ӯзаро сафарлари тӯғрисидаги келишув ратификаӣия қилинди

16 март  куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси раиси Шукуржон Зуҳуров раислигида Тожикистон Республикаси  Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси Кенгаши йиғилиши бӯлиб ӯтди. Унда бир қатор муҳим масалалар кӯриб чиқилди.

Намояндалар мажлиси матбуот хизматидан хабар беришларича, Кенгаш аъзолари Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасидаги фуқароларнинг ӯзаро сафарлари тӯғрисидаги келишувни ратификаӣия қилганлар.

Намояндалар мажлисининг Ҳукуқ тартиботи, мудофаа ва хавфсизлик масалалари  қӯмитаси раиси Журахон Мажидзода мазкур келишувни таништириб, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасидаги фуқароларнинг ӯзаро сафарлари тӯғрисидаги келишув Тожикистон Республикаси Президенти томонидан Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига ратификаӣия қилиш учун юборилганлигини таъкидлади.  

Мазкур келишув 2018 йилнинг 9 март куни Душанбе шаҳрида имзоланган бӯлиб, Тожикистон Республикаси «Тожикистон Республикаси халқаро шартномалари тӯғрисида»ги қонунининг 12-моддаси талабларига кӯра, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига тасдиқлаш учун юборилган.

Ушбу келишув муқаддима ва 17 моддадан иборат бӯлиб, икки биродар давлат ӯртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва Тожикистон Республикаси ва Ӯзбекистон Республикаси фуқарлари орасидаги алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат фуқароларининг визасиз ӯзаро сафарлари тартибини ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ӯртасидаги имзоланган.

Ушу келишувнинг 1-4 моддаларида томонлар давлатлари ҳудудини транзит орқали кесиб ӯтиш ва вақтинча яшаш, шунингдек, томонлар ҳудудига визасиз тегишгли ҳужжатлар билан кириш, томонлар давлатлари ҳудудидага хизмат вазифаларини ӯташ учун тӯсиқларсиз кириш каби масалалар ӯз аксини топган.  

5-9 моддаларига мувофиқ, халқаро юк ташиш амалиётларини бажарадиган автомобил воситалари ҳайдовчилари учун 12 ойгача бӯлган кӯп марталик виза бериш, мазкур келишув талабларига кӯра, тегишли соҳаларга оид, жумладан, №№№ 1,2,3 заминалари талаблари ва тегишли шахсларнинг консуллик божини тӯлашдан озод этилиши масалаларида томонларни огоҳлантириш белгилаб қӯйилган.

10-12 моддалари томонлар фуқароларининг бир-бирининг ҳудудига кириш, чиқиш ва транзит орқали кесиб ӯтишга оид ҳуқуқларини томонлар давлатларининг миллий қонучилиги талабларига кӯра белгилаб, шунингдек, бир-бирининг ҳудудида яшаш ва истисно ҳолатлари(миллий хавфсизликка таҳдид, жамият тартиботи ёки фуқаролар саломатлиги, жумладан, фавқулодда ҳолатлар ва бошқалар)да томонлар ички қоидаларига риоя этилиши ҳамда тарафлар томонидан мазкур келишувнинг ҳуқуқий амални вақтинча тӯхтатиш ва қисман тӯхтатиш масалаларини тартибга солган.  

Ушбу келишувни амалга татбиқ этиш жараёнида юзага келадиган масалаларни ҳал этиш, халқаро шартномалар асосидаги томонлар ҳуқуқ ва мажбуриятларига аралашмаслик, жумладан, рус тилидан фойдаланиш, ушбу келишувга ӯзгартишу қӯшимчалар киритиш ва унинг амалга оширилишида ҳуқуқий эътибор пайдо қилиши ва унинг амалини тӯхтатиш 13,14,15 ва 16 моддаларда белгилаб қӯйилган.

Намояндалар мажлиси қӯмиталари ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси аппарати ҳуқуқ бӯлими ушбу келишувни кӯриб чиқиб, хулосалар билан маъқуллашган.

Кенгаш аъзолари, шунингдек, «Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси бешишчи чақириқ, тӯртинчи сессиясининг навбатдаги мажлисини 2018 йилнинг 19 мартида чақириш тӯғрисида» ва «Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси бешишчи чақириқ, тӯртинчи сессиясининг навбатдаги мажлисида кӯриладиган масалалар тӯғрисида» тегишли қарорлар қабул қилишди.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj