Тоҷикӣ | Русский | English  

«Боинг» компанияси раҳбарияти билан учрашув

2018 йилнинг 21 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ню-Йорк шаҳрида «Боинг» компанияси намояндаларини қабул қилди.

Учрашув чоғида ушбу халқаро компания билан транспорт, йӯловчилар ташиш, Тожикистонда транспорт паркини яхшилаш ва шу тарзда ҳаво йӯловчи ташиш компаниялари хизмат кӯрсатиш даражасини юксалтириш соҳаларида самарали ҳамкорликлар имкониятлари ҳақида фикр алмашинди.

Маълумки, Тожикистоннинг бир қатор компаниялари, айниқса, «Сомон Эйр» ва «Тожик Эйр» авиакомпаниялари «Боинг» замонавий самолётларидан фойдаланишади. Томонлар икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантириш йӯловчиларга хизмат кӯрсатиш даражасини юксалтириш учун режа ва мақсадларнинг амалга татбиқ этилишига ҳисса қӯшишига умид билдиришди.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj