Тоҷикӣ | Русский | English  

Миллат пешвоси Антониу Гутерриш билан учрашди

21 март куни Ню-Йорк шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллиги бошланишига бағишланган тадбир очилиши доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Антониу Гутерришга Тожикистоннинг сув билан боғлиқ ташаббусларини Бирлашган Миллатлар Ташкилотида доимий қӯллаб-қувватлаши учун миннатдорчилик изҳор этиб, 2018-2028 «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллиги ичимлик суви муаммоларини ҳал этиш, у билан боғлиқ Устувор тараққиёт олтинчи мақсадларини халқаро, минтақавий ва миллий даражада илгари суришга ҳисса қӯшишини ишонч билан таъкидлади.

Учрашув чоғида 2030 йилгача бӯлган кундалик тартиби, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавфсизлик, ривожланиш ва бошқарув тизими йӯналишидаги Низомномаси ислоҳоти ҳамда Тожикистоннинг Устувор тараққиёт мақсадларига эришиш йӯлида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти  Тараққиёт дастури доирасида амалга оширилаётган 2030 йилгача давр учун Миллий тараққиёт стратегияси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Мамлакат Президенти Тожикистон БМТнинг сув бӯйича кун тартибидаги масалаларни амалга татбиқ этиш доирасида 2018 йилнинг 20-22 июн кунлари Душанбе шаҳрида ичимлик суви муаммолари бӯйича халқаро конференӣияни ташкил этишини билдирди.

Учрашув чоғида сув ва энергетикадан Тожикистон ва минтақа халқлари манфаати йӯлида самарали фойдаланиш ҳамда «Устувор энергия барча учун» йӯналишидаги ҳамкорликлар масалалари муҳокама қилинди.

Антониу Гутерриш Тожикистон Президентининг сув масалалари, сув бӯйича халқаро кун тартибини муваффақиятли илгари суриш ҳамда минтақа ва унинг ташқарисида терроризмга қарши кураш, унинг  ҳалокатли оқибатларини бартараф этиш бӯйича етакчи ролини таъкидлади.

Тожикистон Республикаси Президенти мавқеини қӯллаб-қувватлаган ҳолда, БМТ Бош котиби сув ва энергетик муаммолари яқин алоқасини алоҳида қайд қилди.

У, шунингдек, иқлим ӯзгариши олдини олиш қайта тикланувчи ва янгиланувчи манбалардан энергия олиш имконини бериши ҳамда  Тожикистоннинг захира ва потенӣиали диққатга сазовор эканлигини таъкидлади.

Наркотик моддалар ноқонуний савдоси, терроризм ва экстремизм каби халқаро таҳдидларга қарши кураш учун қӯшма чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Тожикистон Наркотикларга қарши миллий стратегияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда тараққиёт бӯйича бошқа шериклар билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 3-4 май кунлари Душанбе шаҳрида терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши биргаликда кураш бӯйича олий даражадаги халқаро конференӣияни ӯтказади.

Антониу Гутерриш фурсатдан фойдаланиб, Тожикистон Республикаси Президентига БМТнинг терроризмнинг олдини олиш мақсадида ҳамкорликларни кенгайтириш учун саъй-ҳаракатларини қӯллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашув чоғида Тожикистон билан қӯшни мамлакат – Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, автомобил йӯлларини бирлаштириш, CASA-1000 «энергетик кӯприги»ни ташкил этиш орқали Тожикистоннинг Афғонистон ижтимоий ва иқтисодий инфратузилмасини қайта тиклашга қӯшаётган ҳиссасига боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашинди.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj