Тоҷикӣ | Русский | English  

Миллат пешвоси БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари бӯйича конвенӣиясига имзо чекди

22 март куни 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллиги бошланишига бағишланган тадбир очилиши доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йоркда жойлашган биносида  БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари бӯйича конвенӣиясига имзо чекди.

Шу тарзда, Тожикистон Республикаси БМТнинг имконияти чекланган шахслар ҳуқуқлари бӯйича конвенӣияси аъзосига айланди.

Ушбу муҳим ҳужжат имзоланиши маросимида Тожикистон Республикаси Президентига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ӯринбосари Мигел де Серпа Суарес ҳамроҳлик қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ногиронлар ҳуқуқлари бӯйича конвенӣияси 2006 йилнинг 13 декабрида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилиниб, 2008 йилнинг 3 майида дунёнинг йигирмата давлати қӯллаб-қувватлаганидан сӯнг қонуний кучга кирди.

2017 йилнинг ноябригача дунё ва Европа Иттифоқининг 175та давлати конвенӣия иштирокчилари ҳисобланади. Конвенӣия қонуний кучга киргандан кейин 18 аъзодан иборат Ногиронлар ҳуқуқлари бӯйича комитет ташкил этилди.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj