Тоҷикӣ | Русский | English  

БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ишида иштирок

22 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йоркдаги биносида 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллиги – Тожикистон Республикаси Президентининг навбатдаги ташаббуси татбиқи бошланиши муносабати билан олий даражадаги тадбир бӯлиб ӯтди.

Сессия ишида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси  Президенти ӯринбосари Маҳмуд Сайкал, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, халқаро экспертлар ва дунё мамлакатларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги махсус намояндалари иштирок этишди.

Сессия иши бошида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Президенти ӯринбосари Маҳмуд Сайкал бу олий даражадаги тадбир мақсадлари ҳақида сӯз юритди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Тожикистон Республикаси Президентининг халқаро ташаббуслари аҳамиятини қайд қилиб, Тожикистон Республикасига ташрифидан кейинги таассуротлари билан ӯртоқлашди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллиги бошланиши муносабати билан 72-сессиясида янги халқаро ӯн йиллик қабул қилинишининг асосий ташаббусчиси сифатида биринчи бӯлиб Тожикистон Республикаси Президенти чиқиш қилди.

Мамлакат Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юқори минбаридан 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллигини расман очди. Шу тарзда, ушбу кундан бутун сайёрада Тожикистоннинг яна бир ташаббуси амалдаги татбиқи бошланди.

Халқаро сув захиралари кунининг 25 йиллиги санасида бӯлиб ӯтган ушбу тадбирда Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон бу учрашув Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сув захиралари муҳофазаси ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ глобал муаммолардан бирини ҳал этиш йӯлларини излаш ҳамда топиш йӯналишидаги фаолиятида янги саҳифани очишини ишонч билан таъкидлади.

Мамлакат Президенти Тожикистоннинг аввалги ҳаракатлари ҳамда «Халқаро тоза сув йили, 2003», «Сув ҳаёт учун, 2005-2015» халқаро амалиёт ӯн йиллиги, «Сув соҳасида ҳамкорликлар халқаро йили, 2013» тадбирлари доирасидаги муҳим чора-тадбирлар амалга татбиқ этилиши ҳақида эслатар экан, ушбу ташаббуслар амалга оширилиши жараёнида сув захиралари билан боғлиқ янги масъулиятли вазифаларни ҳал этишда ёрдам берувчи яхши тажриба орттирганимизни қайд қилди.  

Давлат бошлиғи  2018 йилнинг 20-22 июн кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро шериклар билан ҳамкорликда ӯтказиладиган 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллиги бӯйича олий даражадаги халқаро конференӣияда асосий эътибор зикр этилган вазифаларни ҳал этишга қаратилишини қайд этди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллиги бошланиши муносабати билан 72-сессиясида бошқа экспертлар, бир қатор мамлакатлар фуқаролари чиқиш қилишиб, Тожикистон Республикаси Президентининг аввалгилари каби бутун инсоният манфаати учун йӯналтирилган янги ӯн йилликни эълон қилиш тӯғрисидаги қарорига юқори баҳо беришди.
 

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj