Тоҷикӣ | Русский | English  

«Сув ва энергия: Устувор тараққиётнинг олтинчи ва еттинчи мақсадлари орасидаги алоқаларни топиш» номли тадбирда иштирок

22 март куни 2018-2028 «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллиги бошланиши доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг «Сув ва энергия: Устувор тараққиёт олтинчи ва еттинчи мақсадлари орасидаги алоқаларни топиш» номли тадбирида иштирок этди ва нутқ сӯзлади.

Дастлаб Давлат бошлиғи тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирар экан, Тожикистон сув ва энергетика соҳасидаги масалаларни самарали ҳал этиш тарафдори ҳисобланиши ҳамда барча манфаатдор томонлар билан фаол ҳамкорликларни йӯлга қӯйиш ниятида эканлигини айтди.

Мамлакат Президенти гидроэнергетика кӯпгина мамлакатларда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили бӯлиб қолаётгани, бой сув захиралари ва гидроэнергетик потенӣиалга эга бӯлган Тожикистон Республикаси барча ӯзаро боғланган томонлар, энг аввало, қӯшни мамлакатлар билан сув  ва энергетик захиралардан минтақа барча мамлакатлари манфаати йӯлида самарали, ӯзаро манфаатли ва унумли фойдаланиш соҳасида ҳамкорликлар учун тайёрлигини билдиришини айтди.

Бу катта потенӣиални биргаликда ӯзлаштириш Марказий Осиёнинг бир қатор ижтимоий-иқтисодий ва экологик масалаларини кенг миқёсда ҳал этишга ҳисса қӯшиши мумкинлиги қайд қилинди.

Жумладан, бу чора-тадбирлар, энг аввало, қурғоқчилик йилларида сув омборларида сув оқимини кӯп йиллик ва мавсумий тартибга солиш орқали Марказий Осиё барча мамлакатлари сув хавфсизлигини таъминлаш ва ерларни ӯзлаштириш учун кафолатли сув билан таъминлаш ҳамда сел ва тошқин каби сув билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар олдини олишга ҳисса қӯшади. Иккинчидан, Тожикистоннинг улкан гидроэнергетик потенӣиалидан фойдаланиш минтақани арзон ва экологик тоза электр энергияси билан таъминлашга имкон яратади. Бу бир вақтда устувор тараққиёт еттинчи мақсадларини амалга татбиқ этишга ҳисса қӯшади. Ва ниҳоят, Тожикистоннинг гидроэнергетик захираларидан фойдаланиш  карбон газининг атмосферага тарқалишини сезиларли равишда камайтиришга ҳисса қӯшади.

Ӯз нутқи охирида мамлакат Президенти сув ва энергетик захиралар ӯртасидаги ӯзаро алоқаларни муҳокама этиш бӯйича ушбу учрашув янги туртки бериши ҳамда табиий захиралардан кенг миқёсда, унумли ва устувор фойдаланиш ишида аниқ тавсиялар ишлаб чиқилишига ҳисса қӯшишига умид билдирди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмондан сӯнг БМТ бир қатор тузилмалари, жумладан, БМТ Бош Ассамблеяси, «БМТ-сув» тузилмаси, ЮНИСЕФ ва бошқа тузилмалар раҳбарлари чиқишларида сув муаммоларини ҳал этишни жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб, дейишиб, Тожикистон томонига сайёранинг глобал муаммоларини ҳал этиш бӯйича навбатдаги чора-тадбирларни таклиф этгани учун юқори баҳо беришди.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj