Тоҷикӣ | Русский | English  

БУ ЙИЛГИ НАВРӮЗ БИЗ УЧУН ТАРИХИЙДИР

Миллат пешвосининг Душанбе шаҳри «Наврӯзгоҳ»идаги
халқаро Наврӯз байрами тадбирида сӯзлаган нутқи

2018 йил 25 март, Душанбе шаҳри.

Азиз ватандошлар!

Қадрли меҳмонлар!

Ҳурматли иштирокчилар!

Мамлакатимиз барча фуқаролари ва мустақил давлатимиз пойтахти аҳолисини халқаро Наврӯз  айёми – ушбу баҳорий кунларда пойтахтимиз Душанбе шаҳрини янада янгилаган ва ясатган ориёий халқлар Янги йили билан табриклайман.

Давлат мустақиллиги туфайли, Наврӯз Тожикистон Республикасида бутун гӯзаллиги билан қайта тикланиб, бугун тожик халқининг миллий ва давлат байрами, ӯзликни англаш, миллий ифтихор, халқ бирлиги, ӯзаро тушуниши ва авлодлар ӯртасида узилмас алоқа рамзи ҳисобланади.

Наврӯз 6 минг йилдан зиёд тарихга эга бӯлган қадимий миллий байрам саналади.

Наврӯзни қадим замонлардан бугунги кунгача нишонлаш, ориёий халқлар, жумладан, тожиклар миллий менталитетининг асосий қисми ҳисобланади.

Наврӯзнинг бундай узоқ давомийлиги асоси унинг табиийлиги билан боғлиқдир. Наврӯз арафасида табиат қайта уйғонади, ер яшил либосларга бурканади, деҳқонлар баҳорий ишларга киришадилар ва мӯл ҳосил олиш умидида, ерга уруғ қадашади.

Ва яна Наврӯз – бу табиатнинг тенгкунлиги даври бӯлиб, атроф-муҳит янгиланиши билан бир қаторда, инсон руҳини ҳам ӯзгартиради, унда ёрқин келажакка ишонч туйғуларини пайдо қилади.

Наврӯз ӯзининг бутун табиий латофати билан юксак маданият намунаси ҳисобланади ҳамда қадимий даврдан дӯстлик, ӯзаро тушуниш ва одамлар бирлиги учун олийжаноб ахлоқий асосни яратади.

Шу сабабли, Наврӯзнинг оммавий халқ байрами сифатида асосий фалсафий ибтидосидан бири, барча одамларнинг тенгҳуқуқлилиги ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, ёшу қари Наврӯзни эркин нишонлашиб, унинг келишидан биргаликда хурсанд бӯлишади.

Бу йилги Наврӯз биз учун ҳақиқатдан ҳам, тарихий ҳисобланади.

Наврӯз ва халқаро Сув кунини нишонлаш айёмида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ӯзининг махсус сессиясида 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ӯн йиллигини расман бошлаб берди.

Бу ҳодиса Тожикистоннинг барча фуқаролари учун ифтихор белгиси ҳисобланади.

Мамлакатимизнинг ушбу тӯртинчи глобал ташаббуси ӯн йил мобайнида инсониятнинг асосий муаммоларидан бири – тоза ичимлик сувидан фойдаланишни ҳал этиш йӯлида амалга татбиқ этилади.

Мӯл сувли дарёлар  манбалари бошида турганимизга қарамасдан, бу табиий неъматни авайлашимиз, сув захираларидан мақсадли ва тежамкорлик билан фойдаланишимиз керак.

Азиз ватандошлар!

Душанбе шаҳри мустақил тожик давлатининг сиёсий маркази сифатида, миллий маданиятни ривожлантириш ва жамият ахлоқини мустаҳкамлашда муҳим рол ӯйнайди.

Азиз пойтахтимиз аҳолиси миллий давлатчилик мустаҳкамланишига салмоқли ҳисса қӯшиб, севимли Ватанимизнинг халқаро майдондаги ютуқларини муносиб тақдим этмоқда.

Пойтахт аҳолиси бундан кейин ҳам, мамлакат Ҳукумати томонидан қабул қилинган дастурларни амалга татбиқ этиш, жумладан, Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили билан боғлиқ чора-тадбирлар режасини татбиқ этишга ҳаракат қилишларига ишончим комил.

Бугун мамлакатимиз пойтахти халқ ҳунарлари, халқимизнинг қадимий урф-одатлари ва анъаналарини намойиш этиш марказига айланди. Пойтахтда халқ ҳунарларининг турли танлов ҳамда кӯргазмалари мунтазам ӯтказилиб, уларга мамлакат шаҳар ва ноҳияларидан халқ ҳунарлари намуналари чиқарилмоқда. Бу яхши анъана Наврӯзни нишонлашга тайёргарлик даврида кенг кӯлам олганини қониқиш билан таъкидламоқчиман.

Тожик халқи, жумладан, Душанбе шаҳри аҳолиси Ватан мустақиллиги, тинчлик, сиёсий барқарорлик ва миллий бирликка миннатдорчилик сифатида бундан кейин ҳам, давлат иқтисодий потенӣиалини мустаҳкамлаш, севимли Ватанимизни ободонлаштириш, ҳар бир хонадонда муносиб ҳаётни таъминлаш учун ҳаракат қилишларига ишончим комил.

Ушбу хурсандчилик онларида, Тожикистоннинг шарафли халқи ва пойтахтнинг бутун аҳолисини буюк миллий байрам – аждодларимиз Янги йили – Наврӯз билан табриклаб, барчангизга саломатлик, бахту саодат ва янгидан-янги ютуқлар тилайман.

Наврӯз байрами муборак бӯлсин, азиз юртдошлар!

«Ховар» ТМАА.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj