Тоҷикӣ | Русский | English  

Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси

17 апрел куни Душанбе шаҳрида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 23-мажлиси бӯлиб ӯтди. Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов раислигида ӯтган мажлисда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ӯринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ӯринбосари Динара Кемелова, Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири ӯринбосари Маҳмуд Муҳаммад Гулиев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ӯринбосари Акилбек Камалдинов, Покистон Ислом Республикаси Режалаштириш кенгаши раиси Сартож Азиз,  Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири ӯринбосари Аҳмед Йилдиз, Ӯзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ӯринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов ва Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Иброҳим Халил Акча иштирок этишди.

Мажлис аввалида, Тожикистон Республикаси Бош вазири ӯринбосари Азим Иброҳим Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг иштирокчиларга йӯллаган табригини ӯқиб эшиттирди.

Мажлис сӯнггида, Душанбе деклараӣияси қабул қилинди. Унда "Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти нигоҳи - 2015" дастуридан келиб чиқадиган тижорат, транспорт, энергетика, сайёҳлик, иқтисодий тараққиёт, маҳсулдорлик, ижтимоий таъминот ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ҳамкорликларни кенгайтириш таъкидланган.
 

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj