Тоҷикӣ | Русский | English  

Салоҳиддин Раббоний билан мулоқот

16 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 23-мажлиси арафасида, Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан мулоқот ӯтказди.

Мулоқот давомида, Тожикистон-Афғонистон ҳамкорлигининг турли қирралари, жумладан, тижорату иқтисод ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларга оид мазмунли суҳбат бӯлиб ӯтди.

Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси Президенти Афғонистонни минтақавий ҳамкорликлар жараёнига кенг жалб этишга қаратилган минтақавий кичик инфратузилма ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига бундан кейин ҳам, аҳамият қаратишни алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Афғонистон ва минтақанинг бугунги хавфсизлик, жумладан, Тожикистон-Афғонистон давлат чегарасидаги вазият ҳам мулоқотнинг асосий мавзуларидан бири бӯлди.

Томонлар терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, қурол контрабандаси ва бошқа уюшган трансмиллий жиноятларга қарши биргаликда курашиш борасида ҳамкорликларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлашди.

Суҳбатдошлар, шунингдек, бошқа долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj