Тоҷикӣ | Русский | English  

Халил Иброҳим Акча билан учрашув

16 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 23-мажлиси арафасида, ушбу ташкилотнинг Бош котиби Халил Иброҳим Акчани қабул қилди.

Суҳбат аввалида, Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Халил Иброҳим Акчанинг Тожикистонга ташрифини қутлаб, унинг Бош котиб лавозимидаги фаолиятининг якунланиб бораётганлиги муносабати билан ташкилотдаги самарали хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.

Томонлар Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти ва унга аъзо мамлакатларнинг минтақа иқтисодий-ижтимоий тараққиётини кенгайтиришдаги ролини юқори баҳолашди. Шу билан бирга, Тожикистон энергетика, тижорат, сармоялар, транспорт ва коммуникаӣия соҳаларидаги ҳамкорликларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиши таъкидланди.

Мулоқот давомида, ҳамкорликнинг асосий соҳалари - тижорат, транспорт, энергетика, сайёҳлик, иқтисодий тараққиёт, маҳсулдорлик, ижтимоий таъминот ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш масалаларини қамраб оладиган "Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти нигоҳи - 2025" ва "2030 йилгача давр учун Тожикистон Миллий тараққиёт стратегияси" ҳужжатларининг асосий мақсаду вазифалари аҳамиятига оид фойдали фикрлар билдирилди.

Мулоқот жараёнида, минтақада электр энергиясига бӯлган эҳтиёжни қондириш мақсадида, Тожикистоннинг улкан гидроэнергетика захираларидан фойдаланиш масаласи кӯриб чиқилди.  Тожикистонда Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилидаги улкан соҳа тараққиёти имкониятларидан фойдаланиш Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар манфаатига хизмат қилиши муҳимлиги қайд қилинди.

Минтақавий ҳамкорликка оид масалалар муҳокамаси чоғида, томонлар минтақавий тижоратни ривожлантириш, қӯшни мамлакатдаги тинчлигу барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, Афғонистонни минтақавий лойиҳаларга кӯпроқ жалб этиш ҳамда ушбу мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига ёрдам бериш масалаларида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар зарурлигини таъкидлашди.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj