Тоҷикӣ | Русский | English  

Муҳаммад Жавод Зариф билан суҳбат

16 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 23-мажлиси арафасида, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида, илгари эришилган келишувларни амалга ошириш, иқтисодиёт соҳалари, жумладан, тижорат, энергетика, транспорт, саноат, қишлоқ хӯжалиги ва маданий-гуманитар алоқаларнинг турли йӯналишларидаги ҳамкорликларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.  

Шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка оид масалалар ҳам атрофлича кӯриб чиқилди.

Шу муносабат билан, Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон бу борада Тожикистоннинг халқаро сиёсати "иккиламчи меъёрлардан" холи эканлиги ҳамда барча йӯналишларда конструктив ва ошкора иш олиб борилишини таъкидлади.  

Шунингдек, хавфсизликка таҳдид солувчи хатарлар, жумладан, терроризму экстремизм ва диний радикализмга қарши курашиш давлатимиз сиёсатининг асосини ташкил этиши алоҳида қайд қилиб ӯтилди.

Суҳбат чоғида, томонлар минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашишди.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj