Тоҷикӣ | Русский | English  

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг «Терроризм ва зӯравон экстремизмга қарши кураш» мавзусидаги олий даражадаги халқаро конференӣиянинг очилиш маросимида сӯзлаган нутқи

04.05.2018, Душанбе шаҳри.

Муҳтарам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ӯринбосари!
Муҳтарам Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби!
Муҳтарам делегаӣиялар раҳбарлари!
Хонимлар ва жаноблар!

Аввалобор, сиз ва сизга ҳамроҳлик қилаётган делегаӣия аъзоларини қадим Тожикистон диёрида қутлайман.

Бугунги тадбир куннинг энг долзарб масалаларидан бири – терроризм ва экстремизмга қарши курашга бағишланади.

Ушбу конференӣия асрнинг бундай таҳдидларига қарши курашиш, шунингдек, бу йӯналишда биргаликдаги келишилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳар томонлама муҳокама қилиш учун имконият яратишига ишончим комил.

Шубҳасиз, мамлакатларнинг тинчлиги, барқарорлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш халқаро ва минтақавий даражада ривожланиш учун конструктив жараённи ташкил этиш ва ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда жаҳоннинг турли бурчакларидаги миллионлаб инсонлар уруш ва можароларга тортилиб, терроризму экстремизм мисли кӯрилмаган глобал таҳдидга айланди. Бу эса, ӯз навбатида, узоқ давом этадиган ижтимоий-сиёсий ва маънавий оқибатларни олиб келади.

Сӯнгги йилларда дунёнинг 100дан зиёд мамлакати ҳалокатли террорчилик фаолиятининг мақсадига айланиб, террорчилик ҳужумлар оқибатида юз минглаб кишилар ҳалок бӯлди, миллионлар одамлар уйларини тарк этишди.

Мамлакатлар иқтисодиёти юзлаб миллиард долларгача иқтисодий зарар кӯрди.

Фақат ӯтган йили Афғонистон ҳудудида ҳарбий амалиёт ва террорчилик ҳаракатлари натижасдиа 10 мингдан ортиқ тинч аҳоли зарар кӯриб, 4 мингга яқин одам ҳалок бӯлди.

Ҳалок бӯлганларнинг 32 ва яраланганларнинг 53 фоизини аёллару болалар ташкил этди.

Бу вазиятда дунёдаги ҳеч бир мамлакат ёлғиз ӯзи хавфсизликка таҳдид солаётган хавф-хатарга қарши курашиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда муваффақиятга эриша олмаслиги барчага аён.

Шунинг учун ҳам, бугунги куннинг вазиятини ҳисобга олган ҳолда, биз минтақавий ва халқаро даражада терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бӯйича биргаликдаги чора-тадбирлар орқали, комплекс хавфсизликни таъминлаш ҳамда сиёсий вазият, ҳарбий ва молиявий ёрдам омилларини мавжуд бӯлган хавфли вазиятдан амалий равишда олиб ташлаш учун ҳамкорлик ва шерикчиликни мустаҳкамлашни муҳим, дея баҳолаймиз.

Бу йӯналишда, бизнинг фикримизча, терроризм ва экстремизмнинг тобора ортиб бораётган таҳдидларига жавоб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг тегишли тузимларининг асосий ҳамда мувофиқлаштирувчи роли билан тӯлиқ ва чуқур бӯлиши керак.  

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Терроризмга қарши курашиш бӯйича глобал стратегияси ҳамда унинг терроризмга қарши конвенӣиялари, Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгашининг резолюӣиялари терроризму экстремизмга қарши биргаликдаги курашларнинг асосини ташкил этиши керак.

Афсуски, бугунги кунда биз дунёда стратегик рақобат жараёнининг жадаллашиб, «совуқ уруш»нинг тобора қулоч ёзиб бораётганини аниқ мушоҳада этмоқдамиз.

Бундай ҳолат халқаро ҳамжамиятнинг глобал таҳдиду хатларга қарши биргаликдаги курашиш саъй-ҳаракатларини заифлаштириб, дунё тузимининг асосий пойдевори ва принӣипларига салбий таъсир кӯрсатмоқда.

Шунга боғлиқ ҳолда, Тожикистон терроризм, экстремизм, радикализм ва янги дунёдаги бошқа таҳдиду хавф-хатарлар, жумладан, наркотик моддалар ва қуролнинг ноқонуний савдоси, трансмиллий уюшган жиноятчилик, кибер жиноятларга карши курашиш соҳасида дунёнинг барча давлатлари, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг табиий шериги эканлигини таъкидлайман.

Бунуги мураккаб ва қарама-қаршилик шароитида биз рақобатлашишу бир-биридан устун кӯришлик эса, балки ҳамкорлик қилишимиз лозим.

Янги замон таҳдиду хатарларига қаршиш курашиш борасида керакли натижаларга эришиш учун мамлакатларнинг хавфсизлик хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ӯртасида ишонч асосидаги ҳамкорлик йӯлга қӯйилиши лозим.

Шу маънода, мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаол аъзоси сифатида янги замон таҳдиду хатарларига қарши самарали курашишга қаратилган саъй-ҳаракатларни амалга ошириб, бу йӯналишдаги конструктив ҳаракатларни бундан кейин ҳам давом эттиради.

Биз «2016-2020 йиллар учун Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш миллий стратегияси» ҳамда унинг 12 мавзули қисмида  ӯз аксини топган мақсадларни амалга татбиқ этишда халқаро шериклар билан ҳамкорликни ривожлантирамиз.

Бу йӯналишда, Тожикистон бугун ӯзининг мақсадли ҳамкорликларини Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти каби минтақавий ташкилотлар доирасидаги шериклари билан йӯлга қӯйган.

Биз барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш соҳасида ушбу ташкилотларнинг мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

Шунга боғлиқ ҳолда, сӯнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатлари ӯртасидаги алоқалар янги ривожланиш ва кенгайиш тенденӣиясига эга бӯлганлигини таъкидлаш лозим.

Бу, ӯз навбатида, минтақа мамлакатларига хавфсизлик соҳасида самарали ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни сифат жиҳатидан янги даражага кӯтаришга имкон беради.

Тожикистон Марказий Осиё давлатлари ӯртасидаги алоқаларни ривожлантиришнинг ушбу тенденӣиясини қӯллаб-қувватлайди ҳамда бу борада барча қӯшни мамлакатлар билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва кенгайтиришга тайёрлигини бирдиради.

Таъкидлаш жоизки, бугунги конференӣияни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Иттифоқи ҳамда бошқа шериклар билан ҳамкорликда ӯтказиш – Тожикистоннинг барча даражадаги тадбирлар ва хавфсизликка таҳдидларга қарши курашишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигининг яна бир ёрқин мисоли.

Қадрли иштирокчилар!
 
Тожикистон Республикаси ӯтган асрнинг 90-йиллари бошида  ӯз мустақил давлатини бунёд этаётган даврда, террорчи ва экстремистларнинг хорижий хожалари томонидан қӯллаб-қувватланган ҳалокатли ҳаракатларининг нишонига айланди.

Ӯша пайтларда халқаро терроризм ва экстремизм тузилмалари мамлакатимизни ӯзининг ӯлим кучи ҳамда ғаразли ноинсоний мақсадларини амалга ошириш майдонига айлантирганди.

Тожикистон ӯша вақтда бугун Ироқ, Сурия, Яман, Афғонистон мамлакатларида рӯй бераётган фожиали воқеаларга юзма-юз келганди.

Бузғунчи ҳаракатларни амалга оширадиганларнинг ғаразли ва парда ортидаги режалари ҳамда терроризму экстремизм ғояларидан сарчашма оладиган хорижий қӯллаб-қувватлавчиларининг мақсади – зӯравонлик, қоттилик, халққа ёт маданият ва ӯрта аср ғояларни сингдириш орқали, Тожикистонда исломий давлатни ташкил этишдан иборат эди.

Тартибсизликлар ва уюштирилган фуқаролик уруши натижасида, юз минглаб фуқароларимиз ҳалок бӯлди, бир миллиондан зиёд одамлар уй-жойсиз қолиб, қочқинлик мақомини олди.

Шунга қарамай, биз азалий маданият имкониятлари асосида кенг мулоқотни йӯлга қӯйиб, тинчлик, барқарорлик ва миллий бирликни таъминлашга эришдик.  

Тожик халқининг ӯз мамлакати яхлитлиги, маданий қадриятлари ҳимояси йӯлидаги жасорату фидойилиги, тинчлик ӯрнатиш истаги бизнинг ёш мустақил мамлакатимизда ички ва ташқи террорчилару экстремистларнинг ҳаракатларини тӯхтатишга имкон берди.

Ӯзимизнинг тинчликпарварлик тажрибамизга суянган ҳолда, терроризму экстремизмга қарши шафқатсиз курашиш, замонавий қарама-қаршилик ва низоларни ҳал этиш йӯлида халқаро эътироф этилган меъёр ва усулларни қатъий қӯллаб-қувватлаймиз.

Азиз дӯстлар!

Дунёнинг кӯплаб мамлакатлари, шу жумладан, Тожикистоннинг ҳам тарихи ва аччиқ тажрибаси ёвуз кучлар ва глобал таҳдидларга қарши курашишда самарали натижага эришишда, фақатгина, ҳамкорлик ва биргаликдаги ҳаракатлар орқали қӯлга киритилишини кӯрсатади.

Афсуски, бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти томонидан терроризм ва экстремизм тушунчаларига ягона ёндашув кӯзга ташланмайди.

Бизнинг фикримизча, терроризм, экмтремизм, зӯравон радикализмга қарши самарали курашиш ҳеч қачон «иккиламчи меъёрлар» сиёсатини қабул қилмайди.

Аксинча, бундай ёндашув олдиндан айтиб бӯлмайдиган бу каби хавфли таҳдидларнинг географиясини кенгайтиришга ёрдам еради.

Зеро, терроризму экстремизм на чегарани тан олади ва на давлатни.

Шу сабабли, бугун террорчи ва экстремистик гуруҳларнинг диний, миллатчи ва бошқа жиноий ташкилотлар билан бирлашуви дунёнинг турли минтақаларида зӯравонлик, диний, мазҳабий, нажодий ва ҳатто, маданиятлар тӯқнашувини келтириб чиқармоқда.

Бу борада террорчи ва экстремистларнинг пок Ислом номини суистеъмол қилиб, исломофобия тарқалиши ва мусулмонларга нисбатан нафрат қӯзғатишларига сабаб бӯлаётгани ҳам чуқур ташвиш боисига айланмоқда.

Издошлари дунё аҳолисининг бир ярим миллиарддан зиёдини ташкил этиб, замонавий дунёнинг ривожланишига катта ҳисса қӯшадиган пок Ислом номни қоралаш хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шунинг учун ҳам, исломофобияни бостириш учун жамият ва маданиятлар ӯртасида ишончлилик, бағрикенглик ва ӯзаро тушуниш муҳитини кенгайтиришимиз керак. Бу эса, ӯз навбатида, замонавий таҳдиду хавф-хатарларга қарши курашиш имкониятимизни оширади.

Шунга боғлиқ ҳолда, бир неча марта таъкидлагандим ва яна бир бор айтмоқчиманки, террорчи ва экстремистнинг Ватани, миллати, дини ва мазҳаби бӯлмайди.  

Террорчи – террорчи, у ҳеч қачон «ӯзимизники» ёки «бегонаники» ва ёки «сабрли» ва «бузғунчи» бӯла олмайди.

Терроризм ва экстремизм таҳдидининг глобал хавфи зудлик билан ушбу икки тушунчага умумий ва умум қабул қилган меъёрлару ёнашувларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни талаб қилади.

Ҳурматли иштирокчилар!

Бугун дунёнинг турли бурчакларидаги беқарорлик таъсирида минтақамизда хавфсизликка таҳдидлар кучайиб бормоқда.

Мамлакатимиз ӯз географик жойлашуви сабабли, янги замон таҳдиду хатарларига қарши курашишнинг олдинги чизиғида турибди.

Барчага маълумки, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш Афғонистондаги хавфсизлик вазиятига чамбарчас боғлиқдир.

Афғонистон билан узоқ (1400 километрдан зиёд) масофада чегарадош бӯлган Тожикистон Республикаси учун ушбу дӯст ва қӯшни давлат, шу жумладан, унинг шимолий ҳудудларидаги вазиятга бефарқ бӯлолмайди.

Биз ӯтган асрнинг 90-йилларидаёқ турли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан туриб, қӯшни мамлакатимиз – Афғонистон муаммосини тезлик билан ҳал қилиш зарурлигини бир неча марта таъкидлагандик.

Афсуски, ӯша вақтда бир қатор юқори мартабали сиёсатшунослар бу бизнинг эмас, балки сиз ва минтақангизнинг муаммоси, дея таъкидлагандилар.

Бундан ташқари, улар ушбу муаммонинг пайдо бӯлиш сабабини қавм ва этник гуруҳлар ӯртасидаги носоғлом рақобатда, дея ҳисоблашарди.

Лекин вақт барча огоҳлантиришларимиз объектив бӯлганлигини кӯрсатди ҳамда сиёсий бефарқликлар туфайли, ӯша пайтдаги муаммолар глобал таҳдидларга айланди.  

Фақат 2001 йилнинг 11 сентябрида Ню-Йоркда содир этилган террорчилик амалиётидан сӯнг, дунё ҳамжамияти бу масаланинг қанчалик жиддий эканлигини тушуниб кетди ва унга эътибор қарата бошлади.
Бироқ бу каби номаъқул ҳаракатлар аллақачон глобал характерга эга бӯлиб, уларнинг олдини олиш қийинлашган эди.

Бу сӯзларнинг исботи ӯлароқ айтиш мумкинки, агар олдинги йилларда Афғонистондаги «Толибон» ҳаракати жангарилари сафида дунёнинг 15 яқин мамлакати вакиллари бӯлган бӯлса, бугунги кунда «Ислом давлати» ва бошқа террорчи гуҳулар сафида 100дан ортиқ давлат фуқаролари уруш қилмоқда.

Мавжуд маълумотларга кӯра, Ироқ ва Сурия ҳудудида жойлашган террорчи гуруҳларнинг жангарилари сони 100 мингни ташкил этарди.

Уларнинг кӯпчилиги терроризмга қарши амалиётлар натижасида йӯқ қилинди.

Шу ӯринда бир савол туғилади: уларнинг қолганлари қаерда? Ва қайси давлатлар билан алоқалари бор?
Уларнинг баъзилари мамлакатларига қайтганликлари ёки ватанларига қайтиш йӯлида эканлиги ҳамда ӯз мамлакатларига таҳдид солиши мумкинлиги ташвишланарли масаладир.

Биз аллақачон кичик террорчи гуруҳлар Европанинг бир қатор мамлакатларида террорчилик амалиётларига қӯл уруб, одамлар ҳалокати ва вазиятни беқарорлаштирганликларига гувоҳ бӯлдик.

Таъкидлаш жоизки, Сурия ва Ироқ мамлакатлари ҳудудида терроризмга қарши амалиётлар ӯтказилгач, айрим террорчи ва экстремистик гуруҳлар аъзолари Афғонистонга кӯчиб, ӯз ҳудудларини халқаро терроризм амалиётлари майдонига айлантиришмоқда.

Бу мамлакатда, шу жумладан, Тожикистон билан чегарадош шимолий ҳудудларида наркотик моддалар ноқонуний савдоси билан бир қаторда, террорчи ва радикал гуруҳлар, жумладан, «Ислом давлати», «Ал-Қоида», «Толибон» ва бошқаларнинг фаолияти бизнинг чуқур ташвишимизга боис бӯлмоқда.

Тожикистон халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон муаммосини ҳар томонлама ҳал этиш йӯлидаги саъй-ҳаракатларини қӯллаб-қувватлайди.

Биз Афғонистон халқига ӯз вақтидаги ёрдамларни етказиш, хусусан, Афғонистонда ӯн йиллик (2015-2014 йиллар) ӯтиш даврида барча музокара ва жараёнлар доирасида ёрдам кӯрсатишни жуда муҳим, деб ҳисоблаймиз.

Биз Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қӯллаб-қувватлаш ушбу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ӯрнатишнинг самарали усулларидан бири, деб ҳисоблаймиз.

Шу боисдан, биз жаҳон ҳамжамиятини Афғонистонни ушбу жараёнда қӯллаб-қувватлашга чақирамиз ва шу билан ушбу мамлакатдаги хавфсизлик вазиятини яхшилаш учун унга амалий ёрдам оширишни таклиф қиламиз.

Шунга боғлиқ ҳолда, яна бир марта таъкидлашни истардимки, терроризм ва экстремизмга қарши фақат ҳарбий йӯл билан курашиб бӯлмайди.

Ушбу жараёнда мазкур ҳодисаларнинг ижтимоий мустаҳкамланиши жиҳатларига доимий эътибор қаратиш лозим.

Камбағаллик, қашшоқлик, ишсизлик, аҳоли саводхонлиги ва ижтимоий ҳимоясининг пастлиги одамларни зӯравонлик ғоялари билан ижтимоий адолатни излашга ундаган сабабларидан биридир.

Шу муносабат билан, иқтисодий ва ижтимоий дастурларни амалга оширишда зарур бӯлган иқтисодий, молиявий ва техник ёрдамга муҳтож давлатларга эхтиёжларини қондириш масалаларига кӯпроқ эътибор қаратиш замон тақозосидир.

Қадрли меҳмонлар!

Экстремизм ва терроризмни ривожлантиришга ёрдам берадиган омиллардан бири экстремизмни тарғиб қилиш, янги аъзоларни жалб этиш борасида террорчи гуруҳларнинг интернет тармоқларидан кенг фойдаланаётганликлари ҳисобланади.

Шу боисдан, халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, бундай сайтларни мониторинг қилишнинг самарали усуллари ҳақида ахборот алмашиш, уларни интернетдан чиқариш ва бу борада ӯзаро ёрдам бериш кибер жиноятларга қарши курашишда муваффақиятга етиштиришнинг муҳим шартидир.

Терроризм ва экстемизмни молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бир бӯлган наркотик моддалар ноқонуний савдоси энг долзарб муаммолардан биридир.

Унга қарши курашиш халқаро ҳамжамиятидан барча усул ва воситаларни қӯллаш орқали шошилинч чораларни қабул қилиш ва амалга оширишни талаб қилади.

Наркотик моддалар ноқонуний айланиши йӯлидаги мамлакатларга ёрдам бериш ва мувофиқлаштириш бугунги куннинг муҳим вазифаси ва замон талабидир.

Ушбу глобал таҳдидни чуқур англаган Тожикистон ӯз ҳаракатларини накортик моддалар ноқонуний айланишига қарши йӯнилтиради.

1994 йилдан буён ӯтган вақт мобайнида мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳарбий тузилмалари 120 тоннадан зиёд гиёҳванд моддаларни мусодара этган.

Тожикистон Республикаси «Наркотик моддалар ноқонуний айланишига қарши кураш миллий стратегияси»ни ишлаб чиқиб, қабул қиган бӯлиб, у олдини олиш хусусиятига эга ҳамда икки томонлама, минтақавий ва халқаро ҳамкорликларнинг йӯналишларини қамраб олади.

Ушбу стратегия наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишини терроризм, экстремизм ва радикализм билан яқин алоқаларини ҳисобга олган ҳолда, бир вақтнинг ӯзида жамиятдаги бу ҳодисаларнинг омилларини бартараф этишга қаратилган.

Муҳтарам делегаӣиялар раҳбарлари!
Қадрли иштирокчилар!

Сӯзим сӯнггида сизларнинг Тожикистонга ташрифингизни яна бир марта қутлаб, иш дастурингизнинг муваффақиятли давом этишини тилайман.

Бугунги конференӣия иштирокчиларига муҳокамалар ва мавзуларни кӯриб чиқишда муваффақиятлар тилайман.

Ишончим комилки, бугунги конференӣия натижалари терроризм ва экстремизмга қарши биргаликлаги курашиш ва асрнинг бу даҳшатли ҳодисаларисиз замонларга эришишимизга ёрдам беради.
Диққатингиз учун раҳмат.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj