Тоҷикӣ | Русский | English  

Белорус Республикаси Президенти Душанбеда

14 май, кечки пайт Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Тожикистонга келди.

15 май куни олиймақом меҳмонни Миллат қасрида расмий кутиб олиш маросими бӯлиб ӯтди. Шундан кейин, Белорус Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Тожикистон ва Белорус ӯртасида олий даражадаги музокаралар бӯлиб ӯтди.

"Яккама-якка" форматдаги музокаралар жараёнида икки давлат бошлиқлари мамлакатларнинг бугунги муносабатларига хос бӯлган дӯстлик ва ӯзаро тушуниш муҳитида фойдали соҳаларда икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг муҳим масалаларини батафсил муҳокама этишди.

Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Тожикистонга ташрифини самимий қутлар экан, олий даражадаги учрашув ва музокаралар, ҳукуматлар даражасидаги мунтазам фойдали муносабатлар икки мамлакат ӯртасидаги алоқаларни шакллантиришда муҳим ва ижобий омил ҳисобланишини таъкидлади.

Мамлакатимиз Тожикистон ва Белорус ҳамкорликларининг юксак даражасига катта аҳамият бериши, ушбу алоқаларни келгусида мустаҳкамлаш тарафдори эканлиги қайд қилинди.

Айни пайтда, икки мамлакат муносабатлари меъёрий-ҳуқуқий асосларини ҳамкорликнинг истиқболли соҳаларини қамраб олувчи 80дан зиёд муҳим ҳужжат тартибга солади.

Белорус Республикаси Президентининг Тожикистонга расмий ташрифи доирасида имзоланган ҳамкорлик ҳужжатларининг янги тӯпламини томонлар икки мамлакат истиқболли муносабатларини ривожлантириш ва кенгайтиришга туртки берувчи омил сифатида баҳолашди.

Давлатлар бошлиқлари икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга ҳисса қӯшувчи парламентлараро муносабатлар тараққиётидан қониқиш билдиришиб, дӯстона парламент гуруҳлари фаолиятини кенгайтиришни таклиф қилишди.

Делегаӣиялар иштирокидаги музокара чоғида, томонлар мамлакатларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти каби нуфузли минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилдилар.

Мамлакат Президенти Белорус Республикаси Тожикистоннинг 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" янги халқаро амалиёт ӯн йиллигини эълон қилиш тӯғрисидаги глобал ташаббусини фаол қӯллаб-қувватлаганини алоҳида қайд қилди. Белорус делегаӣиясининг жорий йил июн ойида Душанбе шаҳрида бӯлиб ӯтадиган янги ӯн йиллик мақсад ва вазифаларини татбиқ этиш бӯйича олий даражадаги конференӣияда фаол иштирок этишига ишонч билдирилди.

Томонлар глобал муаммоларни ҳал этиш, минтақада тинчлик ва хавфсизликни биргаликда сақлаш, иқлим ӯзгариши ва унинг оқибатлари, терроризм, экстремизм, радикализм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ҳамда уюшган трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишда ӯз мамлакатларининг мавқеи борасида фикр алмашишди.

Қӯшни Афғонистондаги мураккаб сиёсий вазият сабабли, Давлат бошлиғи МДҲ жанубий чегараларини мустаҳкамлаш йӯлида Тожикистон чегара кучлари моддий-техника базасини кучайтириш масаласида шериклар ёрдами зарурлигини қайд қилди.

Савдо ва иқтисодиёт, икки мамлакат ӯртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажмини ошириш соҳасидаги ҳамкорлик муносабатларни муҳокама этиш чоғида, давлатлар бошлиқлари Ҳукуматлараро савдо-иқтисодий комиссия ишини жонлантириш, 2020 йилгача давр учун давлатлараро иқтисодий ҳамкорликлар дастурини ӯз вақтида ҳаётга татбиқ этиш зарур, дея баҳолашди.

Учрашув чоғида, сармоялаштириш лойиҳаларини татбиқ этиш, озиқ-овқат, фармаӣевтика ва қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш бӯйича қӯшма корхоналар ташкил этиш, паррандачилик соҳаларини ривожлантириш, қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари, гӯшт ва сутни қайта ишлаш, ӣеллюлоза саноатини йӯлга қӯйиш, нефт ва газ қазиб олиш, трансформатор, чироқлар ишлаб чиқариш, Белорус тажрибасидан фойдаланган ҳолда, Тожикистонда технологик парклар яратиш, Тожикистон озод иқтисодий минтақалари кенг имкониятларидан самарали фойдаланиш бӯйича тадбиркорлик доиралари муносабатларини кенгайтириш соҳаларида ҳамкорликлар муҳим, дея эътироф этилди.

Олий даражадаги музокаралар чоғида, томонлар истиқболли маданий-гуманитар, илм ва маориф соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш, олий таълим муассасалари, иккала мамлакатда юқори малакали тиббий мутахассислар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликлардан манфаатдорликларини билдиришди.

Музокаралар якуни бӯйича Тожикистон ва Белорус ҳамкорликларининг муҳим соҳаларини қамраб олувчи 15та келишувдан иборат икки томонлама ҳужжатлар тӯпламини  имзолаш маросими бӯлиб ӯтди.

Тожикистон Республикаси Президенти ва Белорус Республикаси Президенти дӯстликни мустаҳкамлаш тӯғрисидаги Қӯшма баёнотни имзолашди.

Давлатлар бошлиқлари иштирокида қуйидаги ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди:

- Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Белорус Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ӯртасида 2018-2019 йиллар учун маслаҳатлашувлар дастури;

- Давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи  ва Минск шаҳри ижроия комитети  ӯртасида 2018-2019 йиллар учун савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликларни ривожлантириш бӯйича тадбирлар режаси;

- Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Белорус Республикаси Суд экспертизалари давлат комитети ӯртасида суд экспертизаси фаолияти соҳасидаги ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Белорус Республикаси Суд экспертизалари давлат комитети ӯртасида суд экспертизаси фаолият соҳасидаги ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳамда Белорус Республикаси Суд экспертизалари давлат комитети ӯртасида тиббий суд соҳасидаги ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги ҳамда Белорус Республикаси Маориф вазирлиги ӯртасида мактабгача таълим соҳасида ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги ҳамда Белорус Республикаси Саноат вазирлиги ӯртасида саноат соҳасидаги ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳамда Белорус Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ӯртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси ва Белорус Республикаси икки томонлама ҳамкорликларининг 2019-2020 йиллар учун "Йӯл харитаси" дастури;

- Тожикистон Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитети  ҳамда Белорус Республикаси Давлат мол-мулки комитети ӯртасида ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Белорус Республикаси Давлат назорати комитети ӯртасида ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Фанлар академияси ва Белорус Республикаси Миллий фанлар академияси ӯртасида илмий ҳамкорликлар тӯғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети ҳамда Белорус Республикаси Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ӯртасида 2011 йилнинг 28 октябрида Душанбе шаҳрида имзоланган фавқулодда ҳолатлардан огоҳлантириш соҳасида ҳамкорликлар ҳақида келишувларнинг амалга татбиқи бӯйича 2018-2020 йиллар учун тадбирлар комплексли режаси;

- Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университети ҳамда Белорус Давлат тиббиёт университети ӯртасида таълим ва илмий ҳамкорликлар тӯғрисида келишув.

Ҳамкорликлар тӯғрисидаги ҳужжатлар тӯплами имзоланиши маросимидан кейин, давлатлар бошлиқлари олий даражадаги учрашув ва музокаралар якуни бӯйича оммавий ахборот воситалари вакиллари кенг доираси учун матбуот конференӣияси ӯтказишди.
 

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj