Тоҷикӣ | Русский | English  

Белорус маҳсулотлари кӯргазмаси очилиши маросимида иштирок

15 май, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Белорус Республикаси Президенти муҳтарам Александр Лукашенко Белорус Республикасининг Тожикистон Республикасида мол ва маҳсулотлар кӯргазмаси очилиш маросимида иштирок этишди.

Белорус Республикасининг 150га яқин корхоналари ва нуфузли компаниялари қурилиш материаллари, электротехник, химия, фармаӣевтика, минерат ӯғитлар, маиший техника, озиқ-овқат, енгил, мебел, ёғочга ишлов бериш, машинасозлик, қишлоқ хӯжалиги ва полиграфия саноати молу маҳсулотларининг кӯп турини кӯргазмага чиқарди.

Икки мамлакат Президентлари кӯргазма билан танишиб, тадбиркорларга қӯшма саноат  корхоналари ташкил этиш, иккала мамлакатда маҳсулотлар импорти ва экспортини йӯлга қӯйиш, Тожикистон ва Белорус ӯртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажмини ошириш борасида қимматбаҳо маслаҳатлар беришди.

Давлатлар бошлиқлари бундай кӯргазмалар ташкил этилишини янги шерикларни топиш ва савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтиришнинг муҳим омили сифатида баҳолашди.

Икки мамлакат савдо-иқтисодий муносабатлари хом ашё билан таъминлаш, халқ истеъмолидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳамда икки давлат минтақалари ва хӯжалик субъектлари ӯртасидаги муносабатларни ривожлантиришга йӯналтирилган.

Белорусдан Тожикистонга, асосан, қурилиш юк транспорти ва тоғ техникаси, тӯқимачилик соҳаси маҳсулоти ва мебел, электроускуналар ва маиший техника, ёғоч ва унинг қайта ишланган маҳсулотлари, зотли чорва, неорганик химия ва фармаӣевтика маҳсулотлари келтирилиши маълум қилинди. Тожикистондан эса, Белорусга, асосан, пахта толаси, жун, мевалар, алюминий ва ёғ уруғлари экспорт қилинади.

Шунингдек, Тожикистонга «БелАЗ», «МАЗ» ва «МТЗ» корхоналари маҳсулотларини келтириш ҳамда уларни Марказий Осиё минтақаси бошқа бозорларига таклиф этиш борасида сезиларли ишлар олиб борилмоқда.

Сӯнгги йилларда Белорусдан Тожикистонга энергетик иншоотлар қурилиши учун қарийб 1000та катта қурилиш юк машинаси ҳамда минералларни қазиб олиш учун ускуналар импорт қилинган.

Шу билан бир вақтда, икки давлат муассасалари ӯртасида тажриба алмашиш доирасида йирик зотли чорва етиштириш ва селекӣия соҳаларида ҳамкорликлар бӯйича ишлар давом эттирилмоқда.

Икки мамлакат озод савдо соҳалари ва минтақалари ӯртасидаги ҳамкорликлар ҳам тез суръатда ривожланаяпти.
Масъул шахсларнинг маълумотига кӯра, бу Белорус Республикасининг сӯнгги 5 йилда ташкил этилган энг йирик мол ва маҳсулотлар кӯргазмаси ҳисобланади.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj