Тоҷикӣ | Русский | English  

Қӯшма корхонанинг биринчи навбати

16 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Белорус Республикаси Президенти муҳтарам Александр Лукашенко Ҳисор шаҳрида, асосан, тракторлар ва қишлоқ хӯжалиги соҳасининг бошқа ускуналари йиғиладиган Тожикистон ва Белоруснинг қӯшма тракторсозлик корхонаси – «Агротехсервис» Ёпиқ ҳиссадорлик жамиятининг биринчи навбатини фойдаланишга топширишди.

Тожикистон ва Белорус давлат бошлиқларининг бевосита ташаббуси билан ташкил этилган тракторларни йиғнаш бӯйича корхона дӯст мамлакатларнинг икки томонлама саноат муносабатларини мустаҳкамлашда устувор қадам ҳисобланади.

Бу корхонада ҳар йили турли русумдаги 620та трактор ва қишлоқ хӯжалиги соҳасининг бошқа ускуналари монтажланади. Унинг 2018 йил сентябр ойига режалаштирилган иккинчи навбати фойдаланишга топширилиши билан  бу кӯрсаткич 1700тага етказилади. Келгусида приӣеплар ва қишлоқ хӯжалиги бошқа ускуналари ишлаб чиқариш 2600тага етказилиб, иш ӯринлари сони ҳам ошади.

Айни пайтда «Агротехсервис» Ёпиқ ҳиссадорлик жамиятида 50 нафар мутахассис доимий иш жойи ва яхши маош билан таъминланган. Шу билан бир вақтда, ушбу корхонада соҳа мутахассисларини тайёрлаш учун тракторлар ва қишлоқ хӯжалиги бошқа ускуналари ишлаб чиқариш йирик компаниялари ходимлари томонидан қисқа муддатли ӯқув курслари ташкил этилган.

Икки мамлакат Президентлари тракторларни йиғнаш жараёни билан танишишиб, ушбу қӯшма корхонада биринчи тракторларни техник синовдан ӯтказилишини назорат қилишди.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, тракторларнинг Тожикистон шароитига мослиги ӯрганиб чиқилган ва улардан қишлоқ хӯжалиги ишларида фойдаланиш жуда қулайдир.

«Агротехсервис» ЁҲЖ, «МТЗ» ОҲЖ ва «Бобруйскагромаш» компаниялари ӯртасида «Белорус-80.1», «Белорус-82.1», «Белорус-952» тракторлари ҳамда қишлоқ хӯжалиги соҳасида фойдаланиладиган приӣеплар ва механизмлар монтажи ускуналари ишлаб чиқарилиши учун ҳамкорлик тӯғрисида келишувлар имзолангани маълум қилинди.

Белорус Республикасидан шериклар Тожикистон Республикасида тадбиркорлик ва сармоялаштириш йӯналишида яратилган шароитларни ишларни бошлаш учун фойдади дея баҳолашиб, мазкур корхона фаолиятини кенгайтириш учун самарали чора-тадбирларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj