Тоҷикӣ | Русский | English  

Варзобнинг нотакрор манзаралари билан танишув

16 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Александр Лукашенко Белорус Республикаси Президентининг Тожикистонга расмий сафари доирасида Варзоб ноҳиясида жаннатмакон юртимизнинг гӯзал ва нотакрор манзараларини кӯздан кечирдилар. Давлат бошлиқларининг танишуви Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг шаҳар ташқарисидаги қароргоҳидан бошланиб, ушбу ноҳиянинг Такоб мавзесида давом этди.

Тожикистонга ӯз расмий сафарининг биринчи куниданоқ Александр Лукашенко Тожикистоннинг гӯзал табиати, миллий таомлари ва тожикларга хос меҳмондӯстликдан ҳайратланганини билдирди. Шунинг учун, Давлат бошлиғи билан биргаликда ушбу кунда гӯзал манзаралар, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг  турли-туман гуллар ва ноёб дарахтларга бой боғини кӯздан кечирди.

Олиймақом меҳмонга декоратив гуллар ва турли дарахтлар намуналари кӯрсатилиб, унга жуда маъқул бӯлди.

Давлатлар бошлиқлари Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Варзоб ноҳиясидаги шаҳар ташқарисидаги қароргоҳида дӯстона суҳбат қуришиб, серқуёш Тожикистоннинг табиати ва тоза ҳавосидан мириқиб нафас олишди.

Александр Лукашенко  Тожикистон Президенти томонидан кӯрсатилган тожикларга хос меҳмондӯстликдан қониқиш ҳис қилди.

Шу билан Белорус Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига расмий сафари ниҳоясига етди ва Александр Лукашенко Душанбедан Минскка қайтди.

Душанбе шаҳри халқаро аэропортида олиймақом меҳмонни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон тожиклар меҳмондӯстлигига хос бӯлган юксак самимият ва қадимий анъаналар бӯйича кузатиб қӯйди.
«Ховар» ТМАА.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj