Тоҷикӣ | Русский | English  

Бир қатор қонунлар имзоланди

17 май куни Тожикистон Республикаси Президенти Намояндалар мажлиси томонидан қабул қилинган ва Миллий мажлис томонидан қӯллаб-қувватланган бир қатор қонунларни имзолади.

Тожикистон Республикасининг «Йӯл ҳаракати тӯғрисида», Жиноят, Жиноий-проӣессуал, Маъмурий-проӣессуал кодекслари, Тожикистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодекси,  Тожикистон Республикасининг «Гидротехник иншоотлар хавфсизлиги тӯғрисида», «Дори-дармон воситалари ва фармаӣевтик фаолият тӯғрисида», «Маориф тӯғрисида», «Олий ва олий таълимдан кейинги касбий таълим тӯғрисида»ги қонунларига ӯзгартиш ва қӯшимчалар киритиш тӯғрисидаги қонунлар шулар жумласидандир.

Тожикистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилинган «Йӯл ҳаракати тӯғрисида»ги қонуни йӯл ҳаракатининг ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий асосларини белгилаб, йӯл ҳаракати давлат бошқаруви, йӯл ҳаракати иштирокчилари ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади ҳамда автомобил йӯллари ва транспорт воситаларини тасниф қилади. Шу билан бир вақтда, йӯл ҳаракати хавфсизлиги ва йӯл ҳаракати иштирокчилари тиббий хавфсизлигини таъминлаш бӯйича чора-тадбирларга алоҳида аҳамият берилади.

Тожикистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексига киритилган ӯзгартишларга биноан, ноқонуний пойгаларни ташкил этиш ва иштирок этиш учун жавобгарлик назарда тутилади. Келгусида ноқонуний пойгаларни ташкил қилувчи ёки ушбу пойгаларда транспортни бошқарганларга нисбатан ҳисоблар учун 250дан 300 кӯрсаткичгача (яъни 12500дан 15000 сомонийгача) жарима белгиланади. Агар бирор киши ушбу амалини такрорласа, жарима ҳажми ҳисоблар учун 400 кӯрсаткични ёки 20 минг сомонийни ташкил қилади.

Ушбу кодексга киритилган бошқа ӯзгартишга биноан, гидротехник иншоотлар соҳасида ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилади.

Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички қӯшинлари тӯғрисида», «Тожикистон Республикаси Хавфсизлик органлари тӯғрисида» ва «Тожикистон Республикаси Давлат миллий хавфсизлик комитети Чегара қӯшинлари тӯғрисида»ги қонунларига киритилган ӯзгартишларга мувофиқ, ходимлари Тожикистон Республикасининг анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тӯғрисидаги тартибни бузганликлари учун ушбу органлар ходимлари вазифаларидан озод этилишлари кӯзда тутилади.

Тожикистон Республикасининг «Ӯрта касбий таълим тӯғрисида»ги қонунига киритилган ӯзгартишларга мувофиқ, ушбу қонуннинг ӯрта касбий таълим ӯқув муассасалари учун квоталарни белгиловчи 10-моддаси 6-банди олиб ташланиб, ушбу таълим муассасаларига етимлар, қаровчисиз қолганлар ва ногиронларнинг киришлари учун имкониятлар кенгайтирилган.

Қабул қилинган қонунларнинг тӯлиқ матни яқин кунларда мамлакат расмий матбуотида эълон қилинади.

«Ховар» ТМАА.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj