Тоҷикӣ | Русский | English  

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан сӯзлашувлар якуни бӯйича матбуот учун изҳороти

2018 йил 15 май, Душанбе шаҳри.

Ҳурматли Александр Григоревич!

Қадрли оммавий ахборот воситалари намояндалари!

Тожикистон учун Белорус халқаро муносабатлар тизимида муҳим шерик бӯлган ва шундай бӯлиб қолмоқда.

Икки мамлакат муносабатлари бугун тенгҳуқуқлилик, ӯзаро эҳтиром ва ишонч, манфаатларни ҳисобга олишнинг бузилмас принӣипларига асосланган ҳолда ривожланаётгани диққатга сазовордир.

Бугунги учрашувда биз Александр Григоревич билан биргаликда икки томонлама тожик-белорус ҳамкорликлари бутун мажмуи бӯйича муносабатларимизни мустаҳкамлашга доир ӯзаро фойдали диалогни давом эттирдик.

Бу асосда мамлакатларимизнинг сиёсат соҳасидаги ӯзаро алоқалари устувор ижобий динамикасини таъкидлаб, уни келгусида мустаҳкамлаш тарафдори эканлигимизни айтдик.

Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш долзарблиги тасдиқланди.

Сӯзлашувлар якуни бӯйича икки томонлама ҳамкорликлар тӯғрисида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Бугун қабул қилинган ҳужжатлар пакети ӯзаро алоқаларимиз ҳуқуқий базасини бойитиб, иқтисодиёт, маориф, илм ва минтақалараро алоқалар соҳаларини қамраб олади.

Олдинда турган икки йилда Давлатлараро иқтисодий ҳамкорликлар дастурини татбиқ этиш бӯйича йӯл харитаси мазкур пакетнинг муҳим ҳужжатларидан бири ҳисобланади.

Сӯнгги йилларда тожик-белорус муносабатларида минтақалараро алоқаларни ӯзаро муносабатларни мустаҳкамлашнинг самарали шакли сифатида кенгайтиришнинг ижобий тажрибаси юзага келди.

Бу йӯналишда яна битта қадам ташладик – пойтахтларимиз ҳокимиятлари ӯртасида ҳамкорликларни ривожлантириш бӯйича чора-тадбирлар икки йиллик режаси имзоланди.

Томонлар тожик-белорус муносабатлари шартнома-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бӯйича ишларни келгусида ҳам давом эттиришни мақсадга мувофиқ, дея ҳисоблашди.

Белорус раҳбарининг ушбу сафари дорасида икки томонлама кун тартибидаги масалаларнинг савдо-иқтисодий муаммоасига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу асосда, биз иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликларимизни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кӯриб чиқдик.

Бунда икки томонлама маҳсулот айирбошлаш ҳажмини ошириш ва уни ҳар томонлама ривожлантириш ҳақида гап кетди.

Унинг сӯнгги йиллардаги ӯсиш суръати мамлакатларимизнинг ӯзаро савдони кенгайтириш учун катта имкониятидан дарак беради.

Томонларнинг фикрича, бу имкониятни фаол ишга солишда савдо-иқтисодий ҳамкорликлар  масалалари бӯйича ҳукуматлараро комиссия муҳим рол ӯйнайди.

Жорий йилнинг март ойи бошида Душанбе шаҳрида комиссиянинг ӯн иккинчи мажлиси ӯтказилиб, унинг жараёнида икки мамлакат ӯзаро муносабатлар иқтисодий компонентини келгусида мустаҳкамлаш бӯйича аниқ таклифлар борасида келишиб олинди.

Биз самарали қӯшма, жумладан, бизнинг озод иқтисодий минтақаларимизда ишлаб чиқаришни йӯлга қӯйиш бӯйича сармоявий фаолиятни рағбатлантириш, тожик ва белорус сармоядорлари иши учун қулай шароитларни шакллантириш бӯйича ишни давом эттириш борасида келишиб олдик.

Тожикистон ва Белорус Республикаси ӯртасида саноат коопераӣиясини ривожлантириш томонлар манфаатларига жавоб бериб, иқтисодий муносабатларимизни амалий мазмун билан бойитиш омили ҳисобланади.

Ҳисор шаҳрида қишлоқ хӯжалиги техникаларини йиғиш қӯшма корхонасини ташкил этиш бӯйича лойиҳани татбиқ этиш бундай ҳамкорликлар мисолидир.

Эртага биз Александр Григоревич билан ушбу корхонанинг жорий йил куз фаслида тӯлиқ фаолият бошлайдиган биринчи навбатини ишга туширамиз.

Қишлоқ хӯжалиги ва гӯшт-сут, қоғоз, нефт-химия саноати маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда трансформаторлар ва светодиод техникалар ишлаб чиқариш соҳаларида ишлаб чиқари коопераӣияси учун кенг имкониятлар мавжуд.

Шу асосда, агросаноат комплекси, машинасозлик соҳаси, дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш, енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамкорликнинг истиқболли йӯналиши сифатида белгиланди.

Биз юқорида зикр этилган соҳаларда қӯшма корхоналар ташкил этишни ҳар томонлама рағбатлантириш ҳамда ушбу мақсадларда икки мамлакат минтақалари ва бизнес давралари ӯртасидаги алоқаларни кучайтириш зарурлиги борасида бир фикрга келдик.

Бу йӯналишда халқаро кӯргазма – Белорус саноат маҳсулотлари кӯргазмаси ҳамда Белорус Республикаси Президентининг ушбу расмий сафари доирасида ташкил этилган Тожикистон, Белорус, Афғонистон ва Ӯзбекистон иш давралари бизнес-форуми катта аҳамиятга эга.

Бундай тадбирларнинг ӯтказилиши савдо ва ишлаб чиқариш коопераӣияси учун мустаҳкам майдон яратишга ҳисса қӯшади.

Эришилган шартномалар ушбу тадбирлар доирасида имзоланган келишувлар каби савдо-иқтисодий муносабатларимиз базавий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишига умид билдирамиз.

Сӯзлашувлар чоғида томонлар мос ёки яқин мавқега эга бӯлган минтақавий ва халқаро хусусиятга эга долзарб масалаларни муҳокама қилдик.

Томонлар МДҲ, КХШТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида ҳамкорликларни ривожлантириш тарафдори эканликларини билдиришиб, ӯзаро алоқаларнинг ушбу кӯп қиррали механизмлари устунликларини тӯлиқ ҳажмда амалга татбиқ этиш муҳимлигини таъкидлашди.

Сӯзлашувлар чоғида БМТ ва унинг институтларининг глобал масалаларни ҳал этиш, устувор тараққиётни таъминлаш, дунёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдаги аҳамияти тасдиқланди.

Шу асосда, белоруслик дӯстларимиз Тожикистоннинг «Сув устувор тараққиёт учун» янги халқаро ӯн йилликни эълон қилиш тӯғрисидаги глобал ташаббусини фаол қӯллаб-қувватлагини яна бир марта таъкидлашни истардим.

Биз Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдик ҳамда бу мамлакатга тинчлик, барқарорликни қайта тиклаш ва унинг келгусидаги тараққиётини таъминлашга ёрдам бериш муҳимлигини таъкидладик.

Ҳуқуқ ҳимояси тузилмалари ва хавфсизлик органлари линияси бӯйича хавфсизликка таҳдидларни бартараф этиш бӯйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришда давом этиш мақсадга мувофиқ, дея аталди.

Томонлар тегишли келишувлар ва дастурлар асосида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликларни чуқурлаштиришга тайёрликларини изҳор қилишди.

Сӯзлашувлар чоғида маданият, илм ва маориф соҳаларидаги ҳамкорликларни икки халқ ӯртасида вужудга келган яхши тарихий алоқаларни сақлашнинг муҳим шарти сифатида ривожлантиришу мустаҳкамлаш зарурати ҳақида айтиб ӯтилди.

Тожикистон томони тожик-белорус муносабатлари замонавий тарихида янги саҳифани очувчи ташриф якунидан тӯлиқ қониқиш билдиради.

Биз ҳар дафъа икки томонлама ӯзаро алоқалар томон янги қадам ташлаётган давлатлараро диалогларнинг барча даражаларини давом эттириш борасида келишиб олдик.

Ҳозир катта мамнуният билан сӯз навбатини Александр Григоревичга бераман.

Марҳамат.

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj