Тоҷикӣ | Русский | English  

Тожикистон Республикаси ва Белорус Республикаси Президентларининг қӯшма изҳороти

 2018 йил 15 май, Душанбе шаҳри.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифи билан 2018 йилнинг 15 май куни Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Тожикистон Республикасига расмий ташрифи бӯлиб ӯтди.

Анъанавий дӯстлик, ишонч ва конструктив фазода бӯлиб ӯтган сӯзлашувлар чоғида Президентлар Тожикистон Республикаси ва Белорус Республикаси ӯртасида ҳамкорликлар тараққиёти ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама этишиб, тенгҳуқуқлилик, ӯзаро ишонч ва бир-бири манфаатларини ҳисобга олиш принӣипларига асосланган давлатлараро диалог юқори даражасини тасдиқлашди.

Мамлакатлар бошлиқлари Тожикистон Республикаси ва Белорус Республикаси ӯртасида дӯстона муносабатлар тараққиёти йӯналиши ӯзгармаслигини қайд қилиб, икки томонлама ҳамкорликларни сифатан янги даражага чиқариш икки мамлакат халқларининг узоқ муддатли манфаатларига жавоб беришига ишонч билдириб, тожик-белорус муносабатларини келгусида кенгайтиришу чуқурлаштириш, эришилган келишувларни ӯз вақтида ва тӯлиқ амалга татбиқ этишга интилган ҳолда, қуйидагиларни изҳор қилишади:

Томонлар сиёсий диалогни мустаҳкамлашга тайёрликларини тасдиқлашиб, тожик-белорус муносабатлари ва халқаро кун тартибидаги энг муҳим масалалар бӯйича ӯзаро алоқаларни келгусида ривожлантиришнинг йӯлларини белгилаб олишди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликлар масалаларини муҳокама қилган Президентлар ушбу соҳадаги алоқаларнинг истиқболли аҳамиятини қайд қилишди ҳамда уни томонлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда кенгайтиришга интилишларини айтишди. Икки томонлама савдо ҳажмини ошириш, иқтисодий ҳамкорликлар узоқ муддатли шаклини ривожлантириш, Тожикистон ва Белорус ӯртасида сармоявий алоқаларни чуқурлаштиришдан ӯзаро манфаатдорлик билдирилди.

Бу борада Президентлар 2018 йилнинг 5 мартида Душанбе шаҳрида бӯлиб ӯтган Тожикистон-Белорус савдо-иқтисодий ҳамкорликлар масалалари бӯйича ҳукуматлараро комиссиясининг ӯн иккинчи мажлиси иши якунидан қониқиш билдирдилар. Ҳукуматлараро комиссиянинг савдо-иқисодий, электроэнергетика, агросаноат комплекси, транспорт ва коммуникаӣиялар соҳаларида ҳамкорликларни фаоллаштиришга йӯналтирилган қарорлари татбиқига ӯзаро тайёрлик тасдиқланди.

Томонлар самарали қӯшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бӯйича сармоявий фаолиятни рағбатлантириш, тожик ва белорус сармоядорлар иши учун шароитларни такомиллаштириш, тоғ-металлургия ва қурилиш, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хӯжалиги коопераӣияси ва логистика соҳаларидаги лойиҳаларни амалга татбиқ этиш бӯйича амалий чоралар қабул қилиш борасида келишиб олдилар.

Минтақалар ӯртасидаги алоқаларни ӯзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, хӯжалик субъектлари ӯртасида тӯғридан-тӯғри алоқаларни ривожлантиришнинг зарур шароитларини яратиш самарали шакли сифатида кенгайтиришдан манфаатдорлик изҳор қилинди.

Олий даражадаги ташриф доирасида Душанбе шаҳрида ташкил қилинган Белорус Республикаси Миллий кӯргазмаси ҳамда Ӯзбекистон иш давралари иштироки билан «Белорус-Тожикистон-Афғонистон» бизнес форуми юқори баҳоланди.

Тожикистон Республикаси ва Белорус Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги алоқаларни ривожлантиришга интилишларини тасдиқладилар.

Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги доирасидаги алоқалар тӯғридан-тӯғри давлатлараро диалогни сақлаш ҳамда халқаро кун тартибдаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашишнинг муҳим унсури ҳисобланиши таъкидланди. Томонлар Тожикистоннинг 2018 йилда МДҲга раислиги доирасида Ҳамдӯстликнинг ташкилот сифатида самарадорлигини юксалтириш бӯйича саъй-ҳаракатларини маъқуллайдилар.  

Икки мамлакат халқларининг катта тарихий-маданий потенӣиали, бой маънавий меросларини таъкидлар экан, томонлар маориф, илм ва техника, маданият ва санъат, соғлиқни сақлаш, спорт ва сайёҳлик соҳаларидаги алоқаларни келгусидан ривожлантиришдан манфаатдорликларини тасдиқлашиб, ушбу соҳаларда алоқаларни йӯлга қӯйишга фаол ҳисса қӯшишга тайёрликларини билдирдилар.

Томонлар маданий алоқалар кенгайиши, ушбу соҳада кадрларни тайёрлаш ва малакаларини ошириш, халқаро тадбирларда биргаликда қатнашиш, мастер-класслар ҳамда икки мамлакат маданият кунлари ӯтказилиши фактини қониқиш билан таъкидладилар. Шу асосда, давлатлар бошлиқлари ташриф чоғида Тожикистон Республикасида Белорус Республикаси маданият кунлари ӯтказилаётганини маъқуллашди.

Давлатлар бошлиқлари БМТ Бош Ассамблеясининг 2016 йил 21 декабрда Тожикистон Республикаси ташаббуси билан қабул қилган «Сув устувор тараққиёт учун, 2018-2028» халқаро амалиёт ӯн йиллиги» резолюӣияси долзарблигига диққат қаратишди. Белорус томони ушбу мавзу юзасидан халқаро даражадаги тадбирларда иштирок этишдан манфаатдорлик билдирди.

Давлатлар бошлиқлари минтақа ва халқаро миқёсда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик мустаҳкамланишига ёрдам беришга ӯзаро интилишларини қайд қилдилар.

Шу асосда, Президентлар Афғонистон Ислом Республикасидаги вазиятни муҳокама этишиб, ушбу мамлакатда барқарорликни таъминлаш ва келгусидаги тараққиётга ёрдам бериш муҳимлигини таъкидлашди.

Бугунги кун таҳдид ва хатарларига самарали қарши туриш мақсадида, томонлар ҳуқуқ ҳимояси тузилмалари ва хавфсизлик органлари қӯшма фаолияти ҳамда ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги алоқаларни мувофиқлаштириш долзарблигини қайд қилдилар.

Томонларнинг миллий хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий барқарорликни сақлаш йӯлида терроризм, экстремизм, наркотик моддалар, қурол-яроқлар ноқонуний савдоси, бошқа таҳдиду хатарларга қарши кураш соҳасидаги икки томонлама ва кӯп қиррали ҳамкорликларни мустаҳкамлаш қарорида қатъий эканликлари изҳор қилинди. Зикр этилган йӯналишларда ҳам сиёсий, ҳам томонлар ҳуқуқ ҳимояси органлари ва махсус хизматлари линияси бӯйича амалий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорлик тасдиқланди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликларнинг зарур шартнома-ҳуқуқий базаси мавжудлигини тасдиқлашиб, Тожикистон Республикаси ва Белорус Республикаси ӯртасида ҳамкорликлар тӯғрисида дастурий ҳужжатларнинг тӯлиқ ва ӯз вақтида амалга татбиқ этилиши бӯйиса ишларни яқиндан мувофиқлаштиришни таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Президентлар бӯлиб ӯтган самарали сӯзлашувлар ҳамда ташриф чоғида имзоланган икки томонлама ҳужжатлар Тожикистон Республикаси ва Белорус Республикаси ӯртасидаги анъанавий дӯстлик муносабатларини шерикчилик, тенгҳуқуқлилик ва ӯзаро манфаатларни ҳисобга олиш асосида келгусида мустаҳкамлашга ҳисса қӯшишини қайд қилдилар.

Давлатлар бошлиқлари ӯзаро манфаатга эга бӯлган масалалар кенг кӯлами бӯйича фаол сиёсий диалогни доимий асосда давом эттириш борасида келишиб олишди.

Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенко Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳамда бутун тожик халқига илиқ истиқбол ва Белорус делегаӣиясига кӯрсатилган меҳмондорчилик  учун миннатдорчилик билдириб, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни ӯзига қулай фурсатда Белорус Республикасига ташриф буюришга таклиф қилди. Таклиф миннатдорчилик билан қабул қилинди.


Тожикистон Республикаси                                                                                           Белорус Республикаси
Президенти                                                                                                                    Президенти
Эмомали Раҳмон                                                                                                            Александр Лукашенко. 

© 2018 Вазорати корҳои хориҷии Ҷумҳурии Тоҷикистон
© 2018 Суроға: Ҷумҳурии Тоҷикистон, 734001, Душанбе, кӯчаи Шероз 33
тел: (992 37) 2210551 (шӯъбаи умумӣ), (992 37) 2211808 (қабулгоҳ)
факс: (992 37) 2210259 E-mail: info@mfa.tj