Тожик миллий кураши (гўштингири) халқаро мақомга эга бўлди. Бу мақомни Тожикистон томонига халқаро сертификатни тақдим этган Швейцария адлия вазирлиги рўйхатга олиб тасдиқлади.
Тинчлик ва Миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг дастур ва топшириқларини ҳаёт татбиқ этиш мақсадида охирги уч йилда миллий курашни ривожлантириш йўлида аҳоли ўртасида, аниқ жадвал бўйича қишлоқ ва маҳаллаларда бир қатор спорт тадбирлари амалга оширилди.
«Агар 2020 йил давомида миллий кураш бўйича 485 спорт мусобақалари ўтказилган бўлса, бундай турнирлар 2021 йилда 2159, 2022 йилда эса 4000 таш уюштирилди, дейди Ёшлар билан ишлаш ва спорт қўмитаси Бошқармаси бошлиғи Муҳаммадтолиб Шокирзода “Ховар” Миллий ахборот агентлиги мухбири билан суҳбат асносида.
Унга кўра, мустақиллик йилларида Тожикистон Давлати сарвари, Муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита спортни қўллаб-қувватлаши самараси ўлароқ, хусусан, миллий кураш (гўштингири) қайтадан тикланди ва бугунги кунда изчиллик билан ривожланиб бормоқда.
Жумладан, Миллат муаззам пешвоси, 2015 йил Халқаро Наврўз байрамини кенг нишонлаш жараёнида, миллий спорт турлари, айниқса, миллий курашни халқаро майдонларга олиб чиқиш, тарғиб этиш ишларига кенг жамоатчилик, жумладан ёшларни, аҳолини жалб этиш мақсадида Ёшларни билан ишлаш ва спорт қўмитасига аниқ вазифаларни белгилаб берган эди.
Айни пайтда Душанбе шаҳри Раиси, муҳтарам Рустами Эмомалининг кўмаги ва саъй-ҳаракатлари билан сўнгги бир неча йил давомида миллий кураш-“Гўштингири” бўйича “Тожикистон Республикаси Президенти Кубоги” ва “Тожикистон Республикаси пойтахти кубоги” учун халқаро мусобақалар ташкил этилди. Чет эллик спортчиларнинг курашга бўлган эътибори ва мусобақаларда иштироки миллий кураш-рўштингири майдони миллий чегарадан чиқиб, халқаро мақом касб этилаётганидан дарак берарди.
Суҳбатдошимизнинг таъкидига кўра, миллий спорт турларини тиклаш ва ривожлантириш ҳам миллий давлатчикнинг рукнларини мустаҳкамлаш воситаларидан бири ҳисобланади.. Чунки миллий спорт турлари ҳам тожик миллатининг маданияти, матонати, довюраклиги ва шижоаткорлиги ҳисобланиб, уларни кенг тарғиб этиш миллий қадриятларни тарғиб этиш, жамиятта соғлом турмуш тарзини таъминлашга йўналтирилган.
Шу тариқа, мамлакат спорти тарихида яна бир муҳим унутилмас саҳифа очилди: Миллий кураш “Гўштингири” халқаро мақом олди. 2022 йил 17 июнь куни Швейцария адлия ва ички ишлар вазирлиги раёсати томонидан Тожикистон томонига бу ҳақда тегишли ҳужжат топширилди.
Таъкидлаш жойизки, миллий кураш-Гўштингирини янада оммавийлаштириш ва ривожлантириш мақсадида 2023 йил мобайнида Душанбе шаҳри ижроия ҳокимияти раёсати Ёшлар билан ишлаш ва спорт қўмитаси, Тожикистон миллий кураш-“Гўштингири” Федерацияси билан ҳамкорликда бир қатор халқаро даражасидаги тадбирлар, жумладан, чет эллик спортчилар иштирокидаги Миллий кураш (Гўштингири) бўйича Жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатини ўтказиш назарда тутилган. Бу тадбирлар миллий курашни ҳар томонлама ривожлантиришига кўмаклашади, деб умид қиламиз.
Тожик миллий кураши кўпасрлик тарихга эга
Тожик миллий кураши тожик халқи орасида энг оммавийлашган спорт тури ҳисобланади. Гўштингири ёки гўштин “кушти” тожикча сўзидан келиб чиққан бўлиб, “камарбанд”, “камар” маъносини англатади. Зардушт даврида ҳам зардуштийлар камарини “кушти” деб атаганлар. Куштигари ёки гўштингири эл орасида жисмоний олишувни англатади.
Паҳлавон (полвон) ёки кураш мусобақалари майдонларига чиқиб, ўз маҳоратини кўрсатган кишилар тожик халқи орасида ўзига хос катта эътирпоф ва эҳтиромга сазовор бўларди. Қадим замонларда Наврўз байрами арафаси, баҳор бошланишдан ёз фаслигача уч ой мобайнида полвонлар мусобақаларда қатнашар эдилар. Муҳимми, бундай тадбирлар маҳаллабай, қишлоқбай тизимида ташкил қилинарди, полвонлар ўзларини таништириб, чакманд кийиниб, оёқяланг, ўт-ўлан устида беллашардилар. Аҳоли полвонларнинг жасоратию маҳорат ва матонатини кўриб, улар ҳақида кейинги Наврўзгача шеър, тароналар ижод қиларди. Бу анъана ҳам халқимизнинг спортсеварлигидан далолат беради.
Ёшлар билан ишлаш ва спорт қўмитаси қошидаги Республика методика маркази давлат муассасаси директорининг айтишича, тожик миллий кураши миллий спортимизнинг асосларидан бири ҳисобланди.
«Шўро замонида бу спорт тури керакли даражада тарғиб қилинмасди. Лекин шунга қарамай эл орасида у шуҳратини йўқотган эмас эди. Аҳоли ўз хоҳиши билан байрамларда, айниқса Наврўз айёмида кураш бўйича беллашувлар ташкил қиларди. Мустақиллик шарофати ила бил миллий курашимизни янгича шакл ва усуллар билан тикладик, дейди.
Унинг таъкидлашича, қадим замонларда полвонлар албатта оғир чакманлар кийинган ҳолда майдонга чиқар эдилар, кураш анча вақт, то полвонлардан бири мағлуб бўлганигача давом этарди. Дуранг ҳолатлар эса албатта томошабинларни зериктириб қўярди.
Ёшлар билан ишлаш ва спорт қўмитаси, Тожикистон миллий кураш-“Гўштингири” Федерацияси ва мамлакат тадбиркорлари спортнинг бу турини янада ривожлантириш йўлида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Турнилар учун муайян вақт жадвали тасдиқланган. Полвонлар маҳорати салоҳиятли ҳакамлар томонидан баҳоланади. Мусобақалар туман, вилоят ва республика миқёсида кўпроқ ташкил этилмоқда.
Соҳа мутахассисларнинг хулосаларига кўра бошқа курашларнинг асл келиб чиқиши ҳам тожик миллий кураши билан боғлиқдир Масалан, дзюдо, самбо, кураш, белбоғ кураши ва бошқалар. Бу спорт турларининг асосчилари тожик кураши усулларидан фойдаланиб, мусобақаларни халқаро ва олимпия даражасига чиқардилар. Ўзбек миллий кураши ҳам тожик миллий кураши (гўштини) билан боғлиқлиги бор. Сўнгги йилларда Наврўз байрами арафасида Суғд вилояти шаҳар ва туманларида миллий кураш билан бир пайтда белбоғ кураши бўйича ҳам турнирлар ташкил этилмоқда. Солҳои охир дар баробари гӯштини миллӣ дар арафаи Наврӯз дар шаҳру навоҳии вилояти Суғд гӯштини камарбандӣ ҳам доир карда мешавад.
Қайд этиш жоизки, тожик кураши полвонлари жаҳон мутахассислари эътибори марказида. Масалан, собиқ Совет Иттифоқи терма командаси бош мураббийи Владлен Михайлович Андреев тожик полвонларини “тайёр дзюдочи” деб эътироф этган эди. «Физкультура и спорт» журналида “Кураш (гўштингири) самбонинг биродари” деб номланган мақолани эълон қилган эди. Спорт мутахассиси Евгений Чумаков тожик кураши паҳлавонлари (полвонлари)ни тайёр самбочилар деб атаб, спортнинг бу турини бошқа кураш тури полвонларини тайёрланишида асқотишини алоҳида таъкидлаб ўтган.
Бизнинг спортчиларимиз, полвонларимизга бўлган хорижлик мутахассисларнинг эътирофи ва эътирофи биз учун ифтихор манбаидир, зеро бизнинг полвонларимиз кичик ёшларидаёқ қадимий спорт тури-гўштин-кураш билан шуғулланиб келмоқдалар.